“Барселона” ҳимоячиси Хуниор Фирпо жароҳат олди.
Каталонияликларнинг расмий сайти хабар беришича, 23 ёшли футболчи чап тиззасидан жароҳат олган. Футболчининг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Фирпони ёзда 18 миллион еврога сотиб олган эди. Футболчи “Бетис”га қарши ўйинда “Барселона”даги илк учрашувини ўтказди.