Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқа оладими?

Баҳо:
+1 | -

Айни пайтда Россия чемпионатида муносиб тарзда тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатмоқда. Айниқса, “Локомотив”га қарши ўйинда дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлагани унга бўлган ишончнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Айни дамда Шомуродов Россияда тўпурар.

ЎЗ УСТИДА ИШЛАШНИНГ ФОЙДАСИ

Бир неча йил олдин биринчи навбатда Сардор Рашидовнинг номини тилга олардик. Уни ҳатто Роналдуга қиёслаганлар ҳам бўлди. Элдор Шомуродовга эса ўртамиёна ҳужумчи сифатида муносабатда бўлардик. Аммо бугун бутунлай тескариси. Хўш, нима ўзгарди?

Гап шундаки, ўзи ҳақидаги “башоратлар”дан ҳаволанган, қолаверса, агентию бошқаларнинг гапига учиб, пулга меҳр қўйган Сардор Рашидов келажагини ўзи хавф остига қўйди. Ўз устида ишламаслик, “мен шундоқ ҳам зўрман”, деган фикр, кибр ва бошқа биз билган-билмаган жиҳатлар Сардор Рашидовнинг Қатарнинг ўртамиёна клубига равона қилди. Тўғри, у пул топди, бойлик тўплади, аммо миллионлаб мухлисларнинг меҳрини йўқотди, қадрини йўқотди. Бир пайтлар терма жамоа таркиби эълон қилинганда рўйхатда Сардор Рашидовни кўрсак, хотиржам тортардик, энди эса уни изламаймиз ҳам.

Элдор Шомуродов агар ўз устингда ишламасанг, Худо юқтирган қобилиятинг билан ҳамма нарсага ҳам эриша олмайсан, деган нақлнинг тирик исботи. У “Ростов”га можароли тарзда ўтди, ўз устида ишлади, оқибатда бугунги даражага етди. Ҳозир терма жамоани усиз тасаввур қила олмайди, ҳатто уни миллий терма жамоанинг энг яхши футболчиси дея тан олаётганлар ҳам бор.

ЭЛДОР КИМГА ЎХШАЙДИ?

Элдор Шомуродовнинг ўйинини Муҳаммад Салоҳга ўхшатдим. Чунки Муҳаммад Салоҳ, шарҳловчи Даврон Файзиев айтганидек, энг ақлли футболчи. Қачон қаерда пайдо бўлишни билади. Элдор ҳам худди шундай. У “Локомотив”га қарши ўйинда тинимсиз тер тўкмаган, рақибга қарши бетиним прессинг қилмаган, иккита-учта футболчини алдаб ўтмаган бўлиши мумкин, аммо иккита гол урди. Ҳужумчининг ишини қилди. Қиёслаш учун, кеча “Виллярреал”га қарши ўйинда Карим Бензема тинимсиз югурди, ҳаракат қилди, аммо ҳеч нарсани қойиллатгани йўқ. Европа футболида гол урмаса ва гол уришда иштирок этмаса, ҳужумчининг ҳар қанча ҳаракати бекор эканлиги кўп бор исботини топган. Муҳаммад Салоҳ ҳам Европада ақлли ўйнайди. Унинг гавдаси рақиб билан яккама-якка курашда енгиш имконини бермас, аммо у ақли билан рақибни доғда қолдириб, гол уришни уддалайди. Элдорда эса ҳам ақл, ҳам гавда бор.

КУПЕР ТЕРМАНИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ОЛИБ ЧИҚИШИ ШАРТ

Эктор Купер Миср терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққанини биламиз. Бунда унинг таянчи Муҳаммад Салоҳ бўлган. Айнан Салоҳнинг ҳал қилувчи ўйинда Эфиопия дарвозасига киритган голлари Мисрни мундиалга олиб чиққанди. Бизда эса энди ана шундай ҳужумчи бор.

Бу ҳолатда ҳамма нарса Куперга боғлиқ. Таркиб ва тактика кўп нарсани ҳал қилади. Эктор Купер Мисрда қўллаган тактикасини Ўзбекистонда ҳам тўғри қўллай олса, ҳаммаси жойида бўлади. Шунингдек, таркиб борасида ҳам адашмаслик керак. Куперга қулай томони, Элдор ҳужумкор тактикага суяниб қолмаган, қарши ҳужумларда ҳам яхши ўйнай олади, ҳимоявий позициядан ҳужумга ўтганда Элдор якунловчи нуқта қўя олиш қобилиятига эга. Буни “Локомотив”га қарши ўйинда кўрдик. Шунингдек, Элдорнинг бошқа ўйинларида ҳам шу нарса сезилиб туради.

Жаноб Купер, таркиб танлашда “турли хил маслаҳатлар”, шунингдек, ўзбек маслаҳатчиларингизнинг маслаҳатларига қулоқ тутаверманг. Бизда “ўзбекчилик” бор, сиз эса ҳамма нарсага холис ёндашиб, таркибни муносиб танланг. Ана ўшанда биз Жанубий Корея, Австралия, Япония ва ҳатто Эронни ҳам мағлуб эта оладиган кучга айланамиз.

 

Манба: stadion.uz

Афсуски, бизда Элдор Шомуродовга ўхшаган иқтидорли футболчилар кўп, аммо улар сизу бизга маълум сабабларга кўра ўзимизда порлаб чиқа олмайди, четга ҳам кета олмайди. Элдор Шомуродовга ўхшаб таваккал қилиб, “қочиб кетадиган”лар эса ҳар доим ҳам топилавермайди, афсуски...

Киритилди: 11:27, 02.09.2019.
Ўқилди: 8514 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.