Биз нима учун Америкалик жангчига жиддий қараш кераклигини айтиб ўтамиз.
Афтидан Дастинга ҳеч ким ишонч билдирмаяпти. Бироқ ҳақиқатдан Порье жуда хавфли. Қўшиламиз Хабиб фаворит аммо Порьени менсимаслик керак эмас.
Порье - чапақай
Чап қўлларда ишлайдиган жангчилар ҳар доим устунликка эга: улар бутун умр ўнақайларга қарши курашадилар ва бунга кўникиб қолишган, аммо ўнақайлар учун бу ҳар доим кам учрайди.
Чапақайлар ўзларига ўхшаган жангчилар билан курашганда муаммоларга дуч келишади. Порьенинг сўнгги икки мағлубияти Конор Макгрегор ва Майкл Жонсондан. Иккаласи чапақай.
Дастин жанг пайтида ўз услубини ўзгартириб боради, лекин асосан ўзига қулайроғида ишлайди.
Поренинг зарбалари хилма-хил
Жанг пайтида Дастин рақибнинг босими остида яхши ҳаракат қилади. Унинг қарши ҳужумида учта зарбаси бор:
• Апперкот; • тизза зарбаси; • пастки зарба оёққа(лоукик).
Дастлабки иккитаси курашчилар учун жуда мос келади. Учинчиси қисман. Порье ҳеч қачон давомли оёқ зарбалари билан ишламайди, у якка кучли зарбаларга таяниб жанг қилади.
Дастиннинг афзалликларидан бири бу ҳужум қилиш учун қулай вазиятни белгилаш қобилияти. У маълум вазиятларда апперкот, тизза зарбалари ва пастки зарбалари(лоукик) билан кутиб олиб, рақибининг ҳужумини секинлаштиришга эришади .
Порье қўллари билан комбинация тарзда уради. Унинг кучли зарбалари бор ва биринчи зарбаси рақибига ўтганидан сўнг фақат олдинга боради.
Хабиб бундан ҳеч қачон чекинмаган. Бу шунчаки унинг фаолиятида бўлмаган, чунки Нурмагомедов фаолиятида ҳеч қачон раундларда ютқазмаган, шунчаки масалани тезда партерга олиб борган.
Порье ғалаба қозониш учун унга 25 дақиқа вақт кераклигини айтди. Аслида, унинг 10 дақиқаси бор.
Дастин енгил вазн тоифаси учун кучлилик қилади. 85 кг оғирликда (вазн кунида чеклаш билан - 70,3 кг), Порье темир билан машқ қилишни яхши кўради. Штанга, гирялар,гантеллар - Дастиннинг жангга тайёрланишининг бир қисмидир. Шунинг учун, жангнинг бошида америкалик жисмоний жиҳатдан кучли: зарбалар ҳам, курашдан ҳимояланиш ҳам. Аммо бундай мушаклар битта камчиликга эга. Улар кислород етишмаслиги туфайли тез толиқади.
Хабиб 5-раундли жангларга кўпроқ мослашган: унинг танаси бардошли, чунки у рақибини 25 дақиқа жангда ушлаб туришга одатланган.
Порье фақат толиқмаган ҳолида хавфлидир. Статистикага кўра, Дастиннинг жанги ўртача 8 дақиқа 55 сония давом этади. Макс Холлоуэйга қарши жангида Порье илк бор бешинчи раундгача жанг қилди.
Порьенинг иккинчи ўхшаш жанги Жастин Гетжига қарши. Дастин дастлабки иккита раундни олди, аммо учинчи раундда ишончли тарзда ютқазди. Тўртинчи раундда Гэтжи тетикроқ бўлиб чиқди, аммо 30-сонияда кучли зарба ўтказиб юборди. Нокаут чарчаган Порьени сақлаб қолди.
Порье - Хабибнинг сўнгги 5 йил ичидаги тўлиқ тайёргарликка эга рақиби
Майкл Жонсон, Барбоза, Яквинта, Хорчер, Дос Аньос, Конор булар ҳеч қайси бири Дастин каби тўлиқ узоқ вақтли тайёргарликка эга бўлмаган.
Бироқ Дастиннинг барча қуроллари тез бузилиши мумкин
Хабиб прагматик тарзда курашади (фақат вақти-вақти билан секундантларнинг кўрсатмаларига қулоқ солмайди, аммо ҳозир унинг бурчагида отаси бўлади - унинг гапига кирмаслиги мумкин эмас), у ҳеч қачон жанг режасини бузмаган, шунчаки рақиб режасини амалга оширишга имкон бермаган.
Хабиб - Порье жанги бугун Абу-Дабида UFC242да бўлиб ўтади.