Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«CAFA U-15 Girls Championship-2019» мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Баҳо:
+ | -

Эртадан пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилувчи “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси старт олади. Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мусобақа олдидан иштирокчи терма жамоалар бош мураббийлари иштриокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Илҳом Ҳанжариев (Ўзбекистон) – Турнир юқори савияда ташкил этилишига ишонаман. Бундай форматдаги турнир эса илк маротаба ўтказилмоқда ва ўйлайманки, бу яхши қарор. Биз мусобақага муносиб тайёргарлик кўрдик. Барча иштирокчи жамоаларга омад тилайман.

Замир Иргебаев (Қирғизистон) – Ушбу турнирга жамоамизга зарур бўлган барча қизларни жалб этишга ҳаракат қилдик. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Умуман, барча иштирокчилар тажриба ва маҳоратли жамоалар ва учрашувлар қизиқарли тарзда кечади. Барча иштирокчиларга омад ва ўйлайманки кучли жамоа ғалаба қозонади.

Зебо Гасимова (Тожикистон) – Ушбу турнир биз учун тажриба майдончаси. У футболчи қизларга келгуси фаолияти учун замин яратади. Очиғи, турнир олдидан бироз қийин вазиятга дуч келдик. Қизларни жамоа йиғинларига ва турнирларга олиб кетиш борасида бизда вазият бироз қийин. Аммо, жараён ижобий ҳал этилди. Ҳозирда барча имкониятларни ишга солиб, қизларни саралаб олишга ҳаракат қиламиз.

Шоди Ҳаминий (Эрон) – Турнир юқори савияда ўтказилишига шубҳам йўқ ва Ўзбекистон мезбонлик учун яхши танлов. Олдимизда 16 ёшлилар ўртасида расмий мусобақа бор. Ушбу турнир орқали расмий мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Барчага омад тилайман. Умид қиламанки, турнир жамоалар учун фойда ва ижобий натижалар олиб келади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:54, 12.09.2019.
Ўқилди: 2192 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик