Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Ҳабибнинг мураббийи у ҳақида қизиқарли маълумотларни ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

Доғистонлик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагамедовнинг ҳаёти кўпинча кадр ортида қолиб кетади. Айнан у ҳақидаги қизиқарли маълумотларни олиш мақсадида унинг мураббийи Хавьер Мендез билан «АКА спорт» интервью ташкил этди. Биз ушбу интервьюнинг энг қизиқарли қисмини эътиборингизга тақдим этамиз.

- Биламиз, Ҳабиб Конорга қарши жангдан сўнг, анчагина маблағ ишлаб олишга муваффақ бўлди. Шунга қарамасдан, у бошқа чемпионлар сингари ўз пулларини ҳавога учирмади. Унинг бирорта бизнес режаси борми?

Ҳа албатта, унинг Доғистонда жуда катта иссиқхоналари мавжуд. У UFC ва рекламалардан тушган даромаднинг катта қисмини айнан шу бизнесга сарф этади. Бундан ташқари, у дадаси, акаси ва сингилиси учун ҳашаматли уйлар қуриб берди. Уларда шундай қилиш мажбурий экан. Агарда, оилада кимдир яхши пул топса, қолган оила аъзолари учун ёрдам бериши шарт! Агарда энг кичик фарзанднинг топиши яхши бўлса, у қолган акаларига моддий ёрдам бермоғИ даркор. Ҳабибнинг айтишича,  мусулмон давлатларнинг барчасида шундай одат мавжуд экан. Шунга қарамай, унинг қалби жуда кенг. Агарда шундай қилиш шарт бўлмаганида ҳам, Ҳабиб ўз пулларини оила аъзолари билан баҳам кўрган бўлар эди. У шундай тарбия олган. Ўйлашимча унинг машхурлигининг сабаби ҳам тарбияда. У чинакам жангчи ва меҳрибон инсон.

У Россияда қандай машинадан фойдаланади

Мен Доғистонда 3 ҳафта бўлдим. Шу вақт мобайнида у «Toyota»нинг оддий машиналаридан биридан фойдаланади. Айтишларича, унда «Мерсадес»нинг энг сўнгги русумидаги машина ҳам мавжуд бўлиб, уни акасига совға қилиб юборган экан.

- Ҳабиб ўз оиласини кадр ортида қолишини истайди. Бу унинг диний қарашлати билан боғлиқми? Ёки Доғистоннинг маданияти шуни талаб этадими?



- Менимча иккиси ҳам. Унинг бундай йўл тутишига иккала омил ҳам сабаб деб ўйлайман. Мен унинг фарзандларини кўрдим. Улар билан суратга тушдим, лекин бу суратларни ҳеч ким ҳеч қачон кўра олмайди. Бу шахсий сурат! Унинг фарзандлари жуда ажойиб. Айниқса, қизи билан тезда чиқишиб кетдик. Ўгли билан чиқиша олмадик. (кулади) унга ҳар сафар яқинлашганимда негадир йиғлайверди. Кейин унит тинч қўйдим. ОчиғИ Ҳабиб тутган йўлни тўлиқ оқлайман. Ўз оиласини томоша қилдиришдан ҳеч қандай наф йўқ. Унинг машхурлиги шундоқ ҳам жонига теккан. Оиласини ҳам бундай муаммога дучор қилишдан нима наф?!

- Ҳабиб биринчи бор «АКА»га келганини эслай оласанми?

- Ҳа аввалига олдимга Кинг Мо яқинлашди. Айтганча, у ҳам мусулмон бўлгани боис, Ҳабибга ёрдам бермоқчи эканлигини айтди ва уни биз билан шуғулланиши учун ижозат сўради. Ҳабиб залга кириб келганида инглиз тилида бирорта сўзни ҳам билмас эди. У машғулотларни ўша куни бошлади ва биринчи кундаёқ спаринг рақибларини барчасини мағлубиятга учратди. Шу кунга қадар унинг бирора спарингда енгилганини кўрмади. Ким билан бўлишидан қатъий назар Ҳабиб спарингда енгилмаган. У ўзига қарши чиққан барчадан кўра кучлироқ чиқаверади. Аввалига у билан сўзлашишга жуда қийналдим. Орадан йиллар ўтиб, Ҳабиб менга қизиқ бир воқеани айтиб берди.

«Эсингдами мен кураш тушганимда доим relax, relax дердинг? Мен ўшанда янада кучлироқ кураш тушишми талаб қилаяпсан деб ўйлар эдим. Сен ҳар сафар relax деганингда ҳужумга отилар эдим»

Унинг сўзларидан сўнг иккимиз ҳам узоқ кулишдик. ОчиғИ унга ўзингни бўш қўй десам баттар ҳужумга ўтишининг сабабини билганимдан хурсанд бўлсамда, кулгудан ўзимни тўхтата олмас эдим.

- Ҳабиб 3 ҳафта Россияда бўлди. Шу давр мобайнида неча кун дам олди?

ОчиғИ уни ҳар куни машғулотлар залида кўрдим. Бу унинг учун ҳаёт тарзига айланиб кетган десам, адашмаган бўламан. У асосан кураш билан шуғулланишни ҳуш кўради. ОчиғИ унинг уйида меҳмон бўлганимда 5 ёшлик болакайларнинг қандай кураш тушаётганини кўриб ҳайрон бўлиб қолдим. Ҳеч қандай ҳимоя кийимисиз, майса устида болакайлар эҳтиёткорлик билан кураш элементларидан фойдаланишар эди. ОчиғИ ҳайратда қолдим. Жангдан сўнг, болакайлар қучоқлашишди ва биз билан стол атрофига ўтиришди. Ана шундагина бу халқнинг қонига кураш сингиб кетганини англадим.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:17, 13.09.2019.
Ўқилди: 8688 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.