Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

«Реал Сосьедад» кутилмаганда «Атлетико»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 4-тури доирасида мавсум пешқадами "Атлетико" сафарда "Реал Сосьедад" меҳмони бўлди.  "Аноэта"даги баҳсда "матрасчилар" ушбу мавсумда илк марта очко йўқотди.

Басклар ўз уйиларидаги дастлабки ўйинни юқори иштиёқ билан ўтказишди ва кучли рақибни мағлуб этишди. Улар биринчи бўлимда голга тортадиган 3та вазият яратиб, улардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда эса сан-себастянликлар 3 дақиқа ичида иккита гол уриб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Эътиборлиси, Начо Монреаль "Реал Сосьедад" сафида дебют учрашувида гол урди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Симеоне шогирдлари олдинга ташланишди. Аммо мезбонлар посбони Мигель Анхель Мойя иккита вазиятда жамоани муқаррар голдан қутқариб олди.

Шу тариқа, "Реал Сосьедад" ўз очколарини 7тага етказиб, жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди. "Атлетико" эса мағлубиятга қарамай, пешқадамлик қилишда давом этади.

Испания Ла лигаси, 4-тур
Реал Сосьедад – Атлетико 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 58 Эдегор, 2:0 – 61 Монреаль.
Реал Сосьедад – Мойя, Монреаль, Льоренте, Сальдуа, Элустондо, Эдегор, Мерино (Сурутуса, 83), Ойарсабаль, Субельдия, Порту (Янузай, 83), Исак (Виллиан Жозе, 73).
Атлетико – Облак (Адан, 66), Хименес, Савич, Лоди, Триппьер, Лемар (Льоренте, 46), Сауль, Витоло, Коке, Жоау Феликс (Корреа, 57), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Субельдия (45), Триппьер (51), Льоренте (60), Диего Коста (69).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:47, 15.09.2019.
Ўқилди: 4788 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5373]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4274]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3102]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3062]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2182]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1924]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1822]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1584]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1527]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик