Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Энг машҳур гол нишонлашлар

Баҳо:
+ | -

Футболчи ҳар сафар гол киритганида, ҳис-ҳаяжонга тўлиб кетади ва бу голни ўзи истаганича нишонлашни хоҳлайди. Айрим футболчилар бу борада ўз имиджини яратишлари учун каттагина пул ҳам тўлашдан қайтишмайди. Бугун мухлисларининг ёдида сақланиб қолинган футболчиларнинг гол нишонланиши ва бунинг қандай маъно касб этишига бироз тўхталиб ўтмоқчимиз.

Роналдиньо

Бразилиялик афсунгар ҳар сафар гол киритганида, бир-биридан ўзгача рақслар билан нишонлашга урунсада, унинг қўллари доим «шака»ни кўрсатиб туришидан хабарингиз бор. Бу белгининг оммавийлашиб кетишида Рони катта рўл ўйнаган десак, адашамаган бўламиз. Ҳозирда нафақат футболчилар балки оддий инсонлар ҳам «шака»дан фойдаланиб суратга тушишга ўрганиб қолишгам. Аслида 21-асрнинг илк йилларида Роналдино қўл ҳаракатлари орқали янги «мода»ни олиб кирди.

Футболчи ўзининг бу ҳаракатларини 90-йилларда Бразилияда машхур бўлган «Молежо» гуруҳи қўшиқчиларидан ўзлаштирганини яшириб ўтирмайди. Бу гуруҳ «Самба Рок» қўшиғини ижро этган чоғида айнан «Шака»дан фойдаланишган экан. Футболчи ўз интервьюларидан бирида - “Мен «шака»ни кўрсатишим билан қулоқларим остида «самба Рок» қўшиғИ янграйди ва мен аста рақсга туша бошлайман”,- деган эди.

Андрей Аршавин

Россиялик футболчи томонидан кўрсатгич бармоқнинг лаблар устига қўйилиши футболчилар орасида жуда урф бўлиб кетганидан хабарингиз бор. Айнан Аршавин бу услубда гол нишонлашни бошлаган дейиш ноўрин, бироқ бу услубни Андрей оммалаштиргани аниқ. Футболчидан бундай нишонлашнинг сабаби нима деб сўрашганида у шундай деган эди :

«ОчиғИ мен танқид эшитишни жуда ёмон кўраман. Афсуски, журналистлар мени дангасаликда ва ғалаба интилмасликда ноўрин айбалашади. Ҳар сафар гол киритганимда уларнинг сўзлари қулоқларим остида янграйди ва ўзим истамаган тарзда бармоғимни лабларим устига босаман»

Дарҳақиқат, Аршавин ўз фаолияти давомида жуда кўп бор муаммоларга ўралашиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, Россия терма жамоасининг мағлубиятга учраган ўйинидан сўнг, футбол мухлиси билан бўлган суҳбати интернетни портлатиб юборган эди…

Раул

Аввалари Раул майдонда узук билан ҳаракат қилар, ҳар сафар гол киритганида қўлларини баланд кўтариб узугидан бўса олар эди. Кейинчалик ФИФА ва УЭФА футболчиларнинг тақинчоқлардан фойдаланишини маън этгач, Раул ўз одатига содиқ қолишда давом этди. Футболчининг ўзи бундай гол нишонлашнинг сабабига қуйидагича изоҳ беради.

«Мен ҳар сафар гол киритганимда ўзимданда кўпроқ хурсанд бўладиган инсоним бор эканлигини ҳис этаман. У менинг турмуш ўртоғим! Аввалари у менга ҳадя қилган узукни ўйин пайтида ҳам ечмас эди. Гол киритганимда эса, уни ўпиб қўйиш мен учу икки хисса қувонч бахш этар эди. Кейинчалик, ҳаммаси ўзгарган бўлсада, менинг футболга ва оиламга бўлган муносабатим ўзгармади. Шу сабабли, мен ўз услубимда голни нишонлашни ва шу йўсинда яқинларимни хурсанд қилишдан тўхтамадим»

Лео Месси

Лео ЕЧЛ финалидами, Жаҳон чемпионатидами ёки ўртоқлик учрашувида бўлсада голни доим бир ҳил нишонлашига ўрганиб қолганмиз. Тўғри унда баъзан истиснолар учраб турсада, футболчи фаолияти давомида киритган голларининг 90 фоизини айнан бир хил услубда нишонлаган. Унинг икки қўллари ва икки кўзи кўкка қаратилади!

Месси шу йўсинда унинг шу даражага кўтарилишига катта ёрдам берган бироқ, унинг катта футболда нималар қилганини кўра олмаган бувиси олдида набиралик бурчини бажаришга урунади. Футболчи гол нишонлаш услуби ҳақида шундай деган эди:

«Мен шу кунга қадар эришган барча ютуқларимда Бувимнинг ўрни катта. Айнан улар ҳеч ким менга ишонмаганида ҳам олдинга қадам ташлашим кераклигини айтган эдилар. Минг афсуски, улар ҳозир биз билан эмаслар. Шу сабабли ҳар гол киритганимда унда Бувимга бағишлашга ҳаракат қиламан. Улар олдимда бўлмасаларда, ишонаманки, менга кўкдан назар солиб турибдилар»

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:21, 15.09.2019.
Ўқилди: 9741 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.