Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Андрей Шипилов: «Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Металлург" ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида бекободликлар бош мураббийи Андрей Шипилов иштирок этди.

— Бизда ФИФА кунлари муносабати билан мазкур ўйинга пухта тайёргарлик кўриш учун вақт етарли бўлди. Рақибимизнинг қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. Биринчи таймда тўп назоратида ютқаздик. “Локомотив” ўйинни жуда фаол бошлади. Шундай бўлишини билгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик.

Бундай ажойиб майдонда футболчилар бор маҳоратларини намойиш этишлари лозим. Тайм охирида ҳимоядаги бироз эътиборсизлигимиз оқибатида гол ўтказиб юбордик. Танаффусда ҳеч нарса бой берилмаганлигини, вазиятни ўнглаш мумкинлигини шогирдларимга тушунтирдим. Мезбонларнинг баъзи ўринларда бўш ўйнаётганлигини футболчиларимизга уқтирдик.

Иккинчи таймда ташаббусни тўлиқ қўлга ола билдик деб ўйлайман. Жавоб голини киритдик. Яна бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди, деб айта оламан. Учрашув охири хавфли қарама қарши ҳужумлар остида ўтди. Бизда жарима зарбасидан гол уриш имконияти юзага келди. Худди “Навбаҳор”га қарши ўйиндагидек вазиятдан фойдаланганимизда ортга уч очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Лекин натижадан хафа эмасмиз. Боиси кузда ҳар бир очконинг қиммати олтинга тенг бўлади. Ғалабага тенг дурангда бор куч ва маҳоратларини намойиш этган барча футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман ва кейинги ўйинларда ҳам бугунгидек фаол бўлишларини тилаб қоламан. “Локомотив”га эса бўлғуси ўйинларда ҳам бугунгидек чиройли, ҳужумкор футбол намойиш этиб, мухлисларини хурсанд этишини тилайман.

— Жамоалар биринчи даврада ҳам дуранг ўйнашганди. Олдинги ва бугунги ўйинларни қиёслаб нималар деган бўлардингиз?
—  Биринчи даврадаги ўйин кечагидек ёдимда турибди. Биринчи таймда “Локомотив” жуда кучли футбол намойиш этганди. Айниқса, Жамшид Искандеров, Ҳусниддин Ғофуровлар яққол ажралиб туришганди. Бекободдаги ўйинда ҳам иккинчи таймда биз темирйўлчиларга босим ўтказа олганмиз. Аммо ўша учрашувда томонлар таваккал  қилишга журъат эта олишмаган. Бугун эса тамомила бошқача футболнинг шоҳиди бўлдик. “Локомотив”нинг ўйин услуби, дастхати ўзгарган. Биз эса кўрдингиз, қўл қовуштириб ўтирмадик. Бугунги ўйинимиз учун мухлислар бизни койишмаса керак. Тактик жиҳатдан ҳам, жисмоний ҳолат бўйича ҳам мезбонларга ютқазмадик. Мураббийлар штабининг меҳнатлари ўз мевасини берганлигидан эса мамнунман.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 23:16, 15.09.2019.
Ўқилди: 1872 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.