Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. Бироз аввал икки нафар вакилимиз медаль учун курашда иштирок этди.
Дастлаб -72 килограмм вазн тоифасида Арам Варданян олтин медаль учун россиялик Абузаид Манциговга қарши баҳс олиб борди. Тажриба бобида устун бўлган Манцигов беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва вакилимиз кумуш медаль билан тақдирланди. Таъкидлаш жоиз, бу терма жамоамизнинг мазкур жаҳон чемпионатидаги дастлабки медали бўлди.
Шундан сўнг -82 килограмм вазн тоифасида Нурбек Ҳошимбеков ҳам бронза медали учун курашда иштирок этди. Хитойлик Хаитао Циан билан кечган баҳс 4:4 ҳисобида якунланди. Сўнгги баллни Чин ўлкаси қўлга киритгани учун қоидага кўра ғалаба Цианга насиб этди.