Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

ЕЧЛ. «F» гуруҳи. «Боруссия» пенальтидан фойдалана олмай, «Барселона» билан дуранг ўйнади (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

"Ўлим гуруҳи" номини олган "F" гуруҳида бироз аввал "Интер" ўз майдонида "Славия" билан дуранг ўйнаган эди. Шу боис, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва "Барселона" ўртасидаги ўйин ғолиби гуруҳда пешқадамликни ўз қўлига олиши мумкин.

Ўйин бошида "кўк-анорранглилар" ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди, аммо мезбонларнинг қарши ҳужумлари хавфли бўлди. Жумладан, Ройс яккама-якка вазиятда тер Штегенни доғда қолдира олмади. Ўйин ушбу футболчилар ўртасидаги тўқнашувлар билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлимда дортмундликлар маълум муддат ташаббусга эга бўлишди. Нелсон Семедунинг хатоси туфайли "Боруссия" пенальти ишлади. Аммо Марко Ройс бу сафар ҳам "Барса" посбонини доғда қолдира олмади.

Эрнесто Вальверде 60-дақиқага келиб майдонга Лионель Месси ва Иван Ракитични туширди. Аммо бу ҳолат каталонияликларнинг ўйинига ижобий таъсир кўрсатмади.

Аксинча, захирадан майдонга тушган Юлиан Брандтнинг зарбасидан кейин тўп "Барселона" дарвозаси тўсинига тегиб қайтган бўлса, Ройс томонидан икки марта йўлланган хавфли зарбаларни тер Штеген бартараф этди.

Мазкур дуранг туфайли "F" гуруҳида барча жамоалар ўз ҳисобларига 1 очкодан ёзиб қўйишди.

«F» гуруҳи, 1-тур
БОРУССИЯ Д Германия – БАРСЕЛОНА Испания - 0:0
Боруссия Д – Бюрки, Хакими, Аканджи, Хуммельс, Геррейру, Витцель, Дилэйни, Азар (Брандт, 73), Ройс, Санчо, Пако Алькасер (Бруун Ларсен, 87).
Барселона – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба (Сержи Роберто, 40), Артур, Бускетс (Ракитич, 60), де Йонг, Фати (Месси, 59), Суарес, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Дилэйни (15), Азар (47), Пике (50), Семеду (55), Ракитич (70).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:36, 18.09.2019.
Ўқилди: 8369 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик