Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Екатеринбург-2019. Энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан (+финал жанглари рўйхати)

Баҳо:
+ | -

Россияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Саккизта вазн тоифасида финалга чиққан 16 нафар спортчининг номи аниқ бўлди.

Ўзбекистон делегацияси финалда энг кўп иштирокчига эга бўлди. Шаҳобиддин Зоиров (52 кг.), Миразизбек Мирзахалилов (57 кг.), Дилшодбек Рўзметов (81 кг.) ва Баҳодир Жалолов (91+ кг.) чемпионлик учун рингга кўтарилишади.

Ҳамюртларимизни финалда анча шиддатли жанглар кутиб турибди. Зоиров ҳиндистонлик Амитга қарши рингга чиқса, Мирзахалиловни кубалик Алварес кутиб турибди. Рўзметов қозоғистонлик Бекзод Нурдаулетов билан жанг қилади. Мусобақани суперфинал якунлаб беради — Жалолов - Қўнқабаев!

Мезбон Россия уч нафар боксчи билан финалда иштирок этади. Қозоғистон ва Куба эса икки спортчи билан ҳал қилувчи баҳсларда қатнашади. Ҳиндистон, АҚШ, Англия, Филиппин ва Эквадорнинг бир нафардан боксчиси финалда рингга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Финал жанглари. Бошланиш вақти — 15:00.

52 кг. Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон) — Амит Пангал (Ҳиндистон)

57 кг. Лазаро Алварес (Куба) — Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон)

63 кг. Энди Крус (Куба) — Кейшаун Девис (АҚШ)

69 кг. Андрей Замковой (Россия) — Пат МакКормак (Англия)

75 кг. Глеб Бакши (Россия) — Эумир Марсиал (Филиппин)

81 кг. Бекзод Нурдаулетов (Қозоғистон) — Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон)

91 кг. Муслим Гаджимагометов (Россия) — Хулио Кастильо (Эквадор)

+ 91 кг. Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) — Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:18, 20.09.2019.
Ўқилди: 15579 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7446]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3208]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [2962]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2648]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2071]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1946]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1844]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1766]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1575]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1550]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.