"Тотенхем" ҳужумчиси Харри Кейн Премьер-лиганинг 6-туридан ўрин олган "Лестер"га қарши ўйинда ҳисобни очди. Бу унинг 9 ўйиндаги 9-голи ҳисобланади.
Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи клубида 5 та, Англия терма жамоасида 4 та тўп киритган ҳолда 9 ўйинда 9 та гол уриб, ўзига хос статистика ҳосил қилди.