Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Омадсиз Мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида катта машхурликка эришган футболчиларнинг аксарияти ўз фаолиятини тугатгач, мураббийликда ўзини синаб кўришга урунади. Баъзиларда бу ажойиб тарзда амалга ошса, айрим футболчилар «қовун тушуришади»! Бугун мураббийликда ҳеч нарсага эриша олмаган собиқ  футболчилар ҳақида сўз боради.

Диего Марадона

Ўз вақтида Аргентинани жаҳон чемпионатида ғолиблик сари етаклаган футболчи, мана бир неча йиллардан бери мураббийлик фаолиятини олиб бораётган бўлсада, айтарли ҳеч қандай ютуққа эриша олмади.

Марадонна ўзининг илк мураббийлик ишини унча машхур бўлмаган «Депортиво Мондиа» жамоасида бошлаган бўлсада, саргузашт узоққа чўзилмади. Гап шундаки, қизиққон Диего клуб раҳбари билан муштлашиб кетган ва жаҳл устида ўзининг илк мураббийлик ишидаёқ жанжалга ўралашиб қолади.

Кейинчалик «Расинг» жамоасида фаолият олиб броган қаҳрамонимиз омадсиз мавсумдан сўнг, клуб томонидан истеъфога чиқарилади. Бирин-кетин омадсизликлардан сўнг, футболчи бир неча йил катта футболдан дам олишга қарор қилади.

 Кейинчалик 2008-йил бошида кутилмаганда ОАВ томонидан Диего Марадонанинг Аргентина терма жамоаси мураббийи бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқала бошлайди. Энг қизиғи шундаки, Марадонанинг омадсиз мавсумларига қарамасдан, мухлислар унга катта ишонч билдиришади. Афсуски, бу сафар ҳам Диего чорак финал остонасида Германия терма жамоасидан тарсаки мисол 4 та голни қабул қилиб олади. Ўша учрашувдаги мағлубият жамоанинг сўнгги 36 йилдаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти сифатида ёдда қолди.

Кейинчалик қаҳрамонимиз Мексика ва БАА сингари давлатларда фаолият олиб броган бўлсада, айтарли ҳеч нарсага эриша олмади. Шундай бўлсада, унга бўлган талаб жуда юқори. У қадар номдор бўлмаган клублар айнан Диегонинг футбол оламидаги машхурлиги учун ҳам катта маош тўлашга тайёр

Кларенс Зейдорф

«Милан»ни Алегри тарк этгач  унинг ўрни бўшаб бироз муддатга бўшаб қолганидан хабарингиз бор. Клуб раҳбарлари мухлислар ёқимтойи саналадиган «Милан» афсонаси Зейдорфни жамаога бош мураббий этиб тайинланганида, барчанинг ундан умиди катта эди. Афсуски, голландиялик мураббий шу қадар омадсиз старт оладики, 6 ойдан сўнг, ишдан олинади. Ундан сўнг, Хитойга йўл олган мураббий яна омадсизликка учрайди ва бироз муддат ишсиз қолиб кетади. Кейинчалик Камерун терма жамоасидаги нурсиз ўйинлардан сўнг, яна истеъфо! Орадан кўп ўтмай Зейдорф бошқарган бечора «Депортиво» «Ла Лига»дан «сегунда»га тушиб кетади...

Филиппо Инзаги

2014-йилнинг ёзида «Милан» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган қаҳрамонимиздан мухлисларнинг умиди катта бўлган бўлсада, Инзаги клуб тарихидаги энг омадсиз мавсумлардан бирини ўтказди. У қўл остидаги жамоа ўша йили чемпионатни 10(!)-ўрин билан якунлади ва кубок ўйинларида ҳам ўз юришини эрта якунлади.

Кейинчалик мураббийлик фаолиятида бурулиш ясашга урунган Инзаги «Балония» клубида ҳам омадсизлик ботқоғига ботиб қолади. Айниқса, ўз уйида А серийанинг энг сўнгги поғонасида бораётга клубдан 4 та жавобсиз тўп олиб чиққан «Болонья» ўша оқшом ўз мураббийининг истеъфоси ҳақида эълон қилади. Ҳозирда "Бенувенто" клубида фаолият олиб бораётган қаҳрамонимиз ўз футболчилик давридаги каби порлай олмаслигини тушубиб етган кўринади.

Тиери Анри

«Арсенал» ва «Барселона» сафидаги ўйинлари билан футбол оммасига жуда яхши таниш бўлган футболчи қанчалар истамасин кучли муаббий бўлишни уддалай олмади. Тўғри, у Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида омадли иш олиб борди, бироқ ўзининг илк жамоасида омадсизликка учради. Чўкиб бораётган «Монако»ни қутқариш учун (2018-йилнинг октябрь ойида) жамоа бош мураббийи этиб тайинланган қаҳрамонимиз, 20 та учрашувнинг атиги 4 тасидагина ғалаба қозонди ва ўзига бўлган гранд клублардаги қизиқишни буткул «кўмиб юборди.» Анри бошқарувидаги «Монако» ЕЧЛдан чиқиб кетгани етмаганидек, ички чемпионатда сўнги ўринга ҳам тушиб кетгани ачинарли.

Айнан «Монако»даги омадсиз мавсумдан сўнг, футболчига бирорта клуб таклиф билан чиқмаган бўлсада, Анри бўш келмоқчи эмас. У ўзининг охирги интервьюларидан бирида, ўз мураббийлик фаолиятига тўхталиб  ўтар экан, исталган клубда бўлсада, ишлагиси келаётганини эълон қилди. Афсуски, ҳозирча бирорта клуб уни ўз сафида кўришни истамаяпти.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:13, 22.09.2019.
Ўқилди: 4704 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.