Кириш Регистрация
03/06 23:30 Вердер 0-3 Айнтрахт Франкфурт
05/06 19:00 Смолевичи - Городея
05/06 21:00 Слуцк - Торпедо-БелАЗ
05/06 23:30 Фрайбург - Боруссия М

Хабарлар

АПЛ. «Ливерпуль» сафарда «Челси» устидан қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Челси” ва “Ливерпуль” ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ўйиннинг 15-дақиқасига келиб, Трент Александр-Арнольд ажойиб зарбаси билан ҳисобни очишга эришди. Кейинчали Аспиликуэта ҳисобни қисқартирган эди, бироқ ҳакам голни инобатга олмади.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Фирмино жарима тўпидан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилиб ҳисобни яна биттага ошириб қўйди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари анча фаол бошлади. Ўйиннинг 70-дақиқасида Канте мерсисайдликларнинг уч футболчисини алдаб ажойиб зарба йўллади ва ҳисобни қисқартирди. Учрашув сўнггига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.

Челси – Ливерпуль 1:2

Голлар: 0:1 – 14 Александер-Арнолд, 0:2 – 30 Фирмино, 1:2 – 71 Канте.

Челси – Аррисабалага, Томори, Эмерсон (Алонсо, 15), Кристенсен (Зума, 42), Аспиликуэта, Канте, Ковачич, Маунт, Жоржиньо, Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 77).

Ливерпуль – Адриан, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Хендерсон (Лаллана, 84), Вейналдум, Фабиньо, Мане (Милнер, 71), Фирмино, Салах.

Огоҳлантиришлар: Томори (20), Александер-Арнолд (57), Фабиньо (78), Ковачич (84), Милнер (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:21, 22.09.2019.
Ўқилди: 2910 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.