Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Дунёнинг энг зўр боксчилари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳри бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. 20-бор ўтказилган мазкур мусобақада дунёнинг 78 мамлакатидан 400 га яқин боксчи иштирок этди. Қувонарлиси, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, мазкур жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Бугун делегациямиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Бундай юксак натижа беэътибор қолдирилгани йўқ. Боксчиларимизни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов ҳам иштирок этиб, йигитларимизнинг жаҳон чемпионатидаги бундай муваффақиятли иштироки билан қутлади ва Токио Олимпиадасида ҳам шундай зафарли ғалабалар тилаб қолди.

Маросимда, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, кўплаб жамоат ташкилотлари, спортчиларимизнинг яқинлари ва юзлаб бокс ишқибозлари қатнашди. Маросимда боксчиларимиз номидан Баҳодир Жалолов сўзга чиқди.

“Ярим тун бўлишига қарамасдан бизларни кутиб олишга чиққанингиз учун раҳмат. Биз Россияда барчангизнинг қўллаб-қувватлашингизни, дуоларингизни ҳис қилиб турдик. Насиб қилса, келаси йил Токио Олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг нималарга қодирлигини намойиш этиб, бокс бўйича биринчи рақамли терма жамоа эканимизни кўрсатиб қўямиз”, – деди Баҳодир Жалолов.

Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўз қўшиқлари билан кечага янада файз берди. Шундан сўнг боксчиларимиз карнай-сурнай наволари остида кузатиб қўйилди.

Эътиборингизга мазкур тадбирдан олинган бошқа фотосуратларни ҳам ҳавола қиламиз

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 07:13, 23.09.2019.
Ўқилди: 6813 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5728]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4335]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3223]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2353]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2073]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1969]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1771]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1678]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1564]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1505]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик