Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ - Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) - Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа - Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

“Tashkent Open-2019” бош соврини Бельгияга йўл олди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бир ҳафта давомида Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортлари аёллар ўртасида WTA туркумига кирувчи анъанавий “Tashkent Open” халқаро турнирига мезбонлик қилди. 21-бор ўтказилган мусобақада бош совринни бельгиялик Алисон Ван Эйтванк қўлга киритди.

Бироз аввал жорий йил ушбу мусобақа сўнгги маротаба ўтказилаётгани ва у тарихга муҳрланиши ҳақида хабарлар чиққанди. Ўз навбатида мусобақа ташкилотчилари ҳам сўнгги бор ташкил этилаётган “Tashkent Open” турнирини ҳар қачонгидан юксак савияда ўтказишга астойдил ҳаракат қилишди.

“Tashkent Open” халқаро турнири ҳамиша юксак савиядаги ташкилотчилиги билан ном қозонган. Шу боис унда иштирок этиш истагини билдирувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Жорий йил ҳам Тошкент кортларида аввалги мусобақаларда ғолиб чиққан чемпион теннисчилардан 6 нафари яна бош соврин учун курашга киришди. “Tashkent Open-2019”да аввалги чемпионлардан Маргарита Гаспарян (Россия), Кристина Плишкова (Чехия), Ирина-Камелия Бегу, Сорана Кирстя (ҳар иккаласи ҳам Руминия), Екатерина Бондаренко (Украина) ҳамда Полен Парментье (Франция) тарихда иккинчи бор ушбу мусобақа ғолибига айланиш йўлида баҳсларга киришди. Эътиборлиси, ўтказилган 20та турнирда ҳеч бир теннисчига икки бор мусобақа ғолиби бўлиш насиб этмаганди ва бу анъана сўнгги маротаба ташкил этилган мусобақада ҳам кузатилди.

Жорий йилги турнирда учинчи тартиб рақами билан қайд этилган бельгиялик Алисон Ван Эйтванк финалда собиқ чемпион Сорана Кирстя устидан уч сетда 6/2, 4/6 ва 6/4 ҳисоби билан ғолиб чиқди ва “Tashkent Open” халқаро турнирининг бош совринини қўлга киритди. Ушбу ғалаба эвазига бельгиялик ракетка устаси 43 000 АҚШ доллари ҳамда 280 рейтинг очкосини ишлаб олди.

Турнирнинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шариф Мўминжонов иштирок этди.

“Tashkent Open-2019”. Финал

Алисон Ван Эйтванк (Бельгия, 3) – Сорана Кирстя (Руминия, 8) – 6/2, 4/6, 6/4

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 10:16, 30.09.2019.
Ўқилди: 3907 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.