Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЕЧЛ. «Реал» мағлубиятдан қутулиб қолди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида «Реал» ўз уйида «Брюгге»ни қабул қилиб, қийинчилик билан дурангга эришди.

Бельгияликлар бош мураббийи ўйиндан олдин берган интервьюсида "Мадрид"га қарши қандай ўйнаш кераклигини билишини таъкидлаб ўтди. Ҳақиқатан ҳам бельгияликлар Зидан жамоасига қарши дадил ва ишончли ўйнай бошлашди. Улар имкон қадар тўпни қадрлашди ва "Реал"нинг заиф ҳудудларидан ҳужум ташкил қилиб, "Қироллик клуби"ни анча қийин аҳволга солиб қўйишди.

Баҳснинг 9-дақиқасида меҳмонлар чап қанотдан тезкор ҳужум такшил қилишди ва жарима майдонидаги Бонавентурени тўп билан таъминлашди. Тўп эса ҳужумчининг оёғига тегиб кетдию, секингина юмалаб дарвозага кириб кетди. Куртуа ёнидан ўтиб кетаётган тўпни томоша қилиб қолди. VAR иккита офсайдни текширди ва голни инобатга олди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида Модрич қўпол хатога йўл қўйди. Деннис Бонавентуре Лукадан тўпни олиб қўйди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Ҳужумчи Куртуани доғда қолдириб, дублни расмийлаштириди.

Иккинчи бўлим аввалида Зидан Куртуанинг ўрнига Ареолани тушириб, тўғри қарор қабул қилди. Акс ҳолда Бонавентуре хет-трикка эришиши мумкин эди.

Баҳснинг 55-дақиқасида Рамос бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида "Брюгге" сардори Рюд Вормер иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. "Реал" эса ўша заҳоти ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа, "Реал" иккинчи ўйинга келиб дастлабки очкони қўлга киритди. Бельгияликларнинг очколари 2тага етди.

Европа чемпионлар лигаси,
РЕАЛ МАДРИД Испания – БРЮГГЕ Бельгия - 2:2 (0:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 9 Бонавентуре, 0:2 – 39 Бонавентуре, 1:2 – 55 Рамос, 2:2 – 85 Каземиро.
Реал Мадрид – Куртуа (Ареоля, 46), Карвахаль, Варан, Рамос, Начо (Марсело, 46), Модрич, Каземиро, Кроос, Васкес (Винисиус Жуниор, 67), Бензема, Азар.
Брюгге – Миньоле, Мата, Мехеле, Дели, Ритс, Диатта, Соболь, Вормер, Ванакен, Бонавентуре (Опенда, 71; Колс, 87), Тау (Схрейверс, 90).
Огоҳлантиришлар: Миньоле (69), Опенда (77), Вормер (78), Азар (90).
Четлатиш: Вормер (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:51, 01.10.2019.
Ўқилди: 6148 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.