“Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан жамоадаги юбилей ўйинини ўтказди.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Лилль”га қарши ўйин Виллиан учун лондонликлар сафидаги юбилей 300-ўйин бўлди. Бразилиялик футболчининг ҳисобида 54та гол ва 53та ассист мавжуд.
Маълумот учун, Виллианнинг голи “Лилль” устидан ғалаба келтирди.