Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Лэмпарднинг янги "Челси"си: совуққон, тезкор, таваккалчи

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда «Челси» бошқарувини қўлига олган Франк Лэмпард ўзгача бўрон билан кириб келди. Унинг жамоани қабул қилиб олиши бошқа мураббийларникидан тубдан фарқ қилди.

ЯНГИЛАНИШ

Лэмпардга қойил қолган томоним, у таркибни кескин ёшартирди. Бу ишни секин-асталик билан эмас, бирданига амалга ошириб қўя қолди. Айни дамда Лондон клубида ёш футболчилар бир талай. Муҳим томони, Лэмпард ўзи аввал бошқарган жамоадан бир нечта шогирдларини Лондонга олиб келди, ҳеч иккиланмай ишонч билдирди. Оқибатда «Челси»нинг ўйини шунга яраша ўзгарди. Гарчи старт у қадар яхши эмасдир, аммо таркиб бутунлай ёшарганини инобатга олсак, ёмон эмас.

Шу ўринда Давид Луис билан боғлиқ ҳолат ҳам Лэмпарднинг мақсади жамоани ёшартириш эканлигини кўрсатди. Гарчи Давид ҳали жамоага фойда келтира олса-да, Лэмпард унинг ўрнини ёш футболчиларга бўшатиб беришни маъқул кўрди.

КАШФИЁТЛАР

Лэмпард «Челси»нинг янги тарихини ёзяпти. Ҳозирча янги номлар кашф этмоқда. Абраҳам, Моунт… хуллас, клуб таркибига қўшилган барча ёш футболчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Лэмпарднинг омади ҳам шу бўлди, яъни у таваккал қилиб, ишонч билдирган футболчилар ишончни оқлашди.

СОВУҚҚОНЛИК

Франк «Челси»ни шунчалик совуққонлик билан бошқаряптики, қойил қоласиз. Эндигина мураббийликни бошлаган инсон нафақат Европа, балки дунёнинг энг кучли клубларидан бирини қабул қилиб олганида ҳаяжонланиши, ҳатто довдираши, катта таваккалларга қўл уришдан чўчиши табиий. Лекин Лэмпарднинг журъатига қойил қолдим рости. Гарчи ўзи ўйнаган жамоа бўлса-да, барибир, футболчилик бошқа, мураббийлик бошқа. Футболчи фақат ўзига жавобгар бўлади, мураббий эса бутун бошли жамоани бошқариши, бутун бошли жамоа учун жавоб бериши керак. Лэмпард ана шу масъулиятга оддий иш сифатида қаради ва ҳозирча ишини қойиллатмоқда.

ТАКТИКА

Лэмпард, асосан, ҳужумкорликка эътибор қаратди. Бу, биринчидан, «Челси»га, иккинчидан, АПЛга мос. Эътибор берган бўлсангиз, Лэмпард ўз тактикасини яратди ва ўша асосида ҳаракат қиляпти. Рақиб қандай жамоа бўлишидан қатъий назар, Лэмпард фалсафасига содиқ қолмоқда.

ИМКОН БЕРИШ КЕРАК

Агар воқеалар жараёни шу тарзда давом этса, Лэмпард янги тарих яратади. Шу боисдан унга имкон бериш керак. Натижалар бироз салбий бўлса, Лондон клуби мухлислари бунга «Челси»нинг салбий натижаси деб эмас, Лэмпард шакллантирган ёш жамоанинг натижаси сифатида қарашлари керак. Айни дамда Лэмпарднинг «Челси»си ниҳол, ниҳол эса, парвариш тўғри бўлса, албатта, дарахтга айланади. Унинг мевасини ейиш учун эса сабр қилиш лозим.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:12, 04.10.2019.
Ўқилди: 12329 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.