Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

А серия. Драматик ўйинда «Милан» ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 7-тури доирасида "Милан" сафарда "Женоа" клуби меҳмони бўлди.

Биринчи бўлимни генуяликлар фаол ўтказишди ва бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. Тайм тугашига 4 дақиқа қолганида "Женоа" ярим ҳимоячиси Лассе Шёне жаримадан зарба йўллади. Пепе Рейна шундоққина қўлига келиб тушаётган тўпни ўтказиб юборди.

Футболчилар танаффус учун майдондан чиқиб кетаётган пайтда ҳакам мезбонлар футболчиси Сапонарани майдондан четлатди. Бу эса иккинчи бўлимда "Милан"га қўл келди. Тайм бошида улар жарима зарбасини тезкорлик билан амалга оширишди. Тео Эрнандес чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди.

Орадан кўп ўтмасдан ҳакам VAR ёрдамида "Женоа" дарвозаси томон пенальти белгилаш билан биргаликда ҳимоячи Бираскига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Кессиэ эса 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, "россонери"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 79-дақиқасида "Милан" ҳимоячиси Калабрия иккинчи огоҳлантиришни олди ва майдонни тарк этди. "Женоа" эса бир киши кам бўлиб қолганига қарамай олдинга ташланди. Натижада ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда улар пенальти ишлашди. Пенальтидан йўлланган зарбани Рейна қайтарди ва жамоасининг ғалабасини сақлаб қолди.

Ушбу ғалабадан кейин "Милан" ўз очколарини 9тага етказиб, 11-ўринга кўтарилиб олди.

Италия А серияси, 7-тур
Женоа – Милан 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 41 Шёне, 1:1 – 51 Тео, 1:2 – 57, пенальти Кессиэ.
Женоа – Раду, Гильоне, Сапата, Ромеро, Паяч, Шёне, Лерагер (Пандев, 88), Радованович, Кришито (Бираски, 11), Пинамонти (Фавилли, 73), Куаме.
Милан – Рейна, Романьоли, Калабрия, Тео, Лео Дуарте, Биглия, Кессиэ, Бонавентура (Конти, 81), Чалханоглу (Лукас Пакета, 46), Сусо, Пионтек (Рафаэл Леау, 46).
Огоҳлантиришлар: Сапата (23), Калабрия (43), Биглия (62), Лерагер (64), Шёне (67), Лукас Пакета (84), Ромеро (88).
Четлатишлар: Сапонара (45+2), Бираски (56), Калабрия (79), Кастильехо (ўйиндан кейин).
Ноаниқ пенальти: Шёне (90+3, дарвозабон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:20, 06.10.2019.
Ўқилди: 5058 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.