Кириш Регистрация
13/10 18:00 Қозоғистон 0-2 Бельгия
13/10 21:00 Беларусь 1-2 Голландия
13/10 21:00 Венгрия 1-0 Озарбойжон
13/10 21:00 Кипр 0-5 Россия
13/10 21:00 Шотландия 6-0 Сан-Марино
13/10 23:45 Эстония 0-3 Германия
13/10 23:45 Уэльс 1-1 Хорватия
13/10 23:45 Словения 0-1 Австрия
13/10 23:45 Польша 2-0 Македония
14/10 23:45 Болгария - Англия
14/10 23:45 Косово - Черногория
14/10 23:45 Украина - Португалия
14/10 23:45 Литва - Сербия
14/10 23:45 Франция - Туркия
14/10 23:45 Исландия - Андорра
14/10 23:45 Молдова - Албания
15/10 10:30 Гуам - Сурия
15/10 13:00 Мўғулистон - Қирғизистон
15/10 13:30 КХДР - Жанубий Корея
15/10 16:10 Хитой Тайпейи - Австралия
15/10 16:30 Камбожа - Ироқ
15/10 16:30 Филиппин - Хитой
15/10 16:45 Сингапур - Ўзбекистон
15/10 17:00 Тожикистон - Япония
15/10 17:00 Таиланд - БАА
15/10 17:30 Индонезия - Вьетнам
15/10 18:30 Ҳиндистон - Бангладеш
15/10 19:00 Фаластин - Саудия Арабистони
15/10 19:00 Шри Ланка - Ливан
15/10 21:00 Иордания - Непал
15/10 21:00 Финляндия - Арманистон
15/10 21:30 Баҳрайн - Эрон
15/10 21:30 Қатар - Уммон
15/10 23:45 Швейцария - Ирландия
15/10 23:45 Гибралтар - Грузия
15/10 23:45 Швеция - Испания
15/10 23:45 Руминия - Норвегия
15/10 23:45 Фарер ороллари - Мальта
15/10 23:45 Исроил - Латвия
15/10 23:45 Лихтенштейн - Италия
15/10 23:45 Греция - Босния-Герцеговина

Хабарлар

Бэйл “Реал”га керакми ёки “Реал” Бэйлга?

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг охирги ўйинларидан бирида захирага олинган Бэйлнинг Зиданга муносабати эътиборимни тортди. Одатда, футболчилар майдонни тарк этаётганда агар бош мураббий яқинида бўлса, сўрашиб ўтади. Аммо Бэйл шунақа кайфиятда эдики, Зиданга ҳатто қайрилиб қарамади ҳам. Зидан эса Бэйлга бир қараб қўйди ва кейин майдонга тикилди. Шундан сездимки, ўртадаги низо ҳамон жиддий. Бэйл ҳамон Зидандан норози.

БЭЙЛ НЕГА АСОСИЙ ТАРКИБДА?

Зидан ақлли мураббий. Мажбуриятини бажариш учун айрим нарсаларни қурбон қилиши кераклигини билади. Жорий мавсум аввалида “Реал” бир қанча йўқотишга учради. Франциялик мутахассис катта эҳтимол билан асосий таркибга мўлжаллаган Марко Асенсио узоқ муддатга сафдан чиқди. Зидан ишонган “қовунчи” Лукас Васкес эса ишончни оқлай олаётгани йўқ. Зиданда эса қанот ҳужумида ягона вариант қолди — Бэйл. Уэльслик футболчи тезкор, дриблинги бор, кучли зарбага эга. Шу боис Зидан ўртадаги совуқ муносабатни бир чеккага суриб, Бэйлга асосий таркибдан жой ажратди.

Бэйл ишончни оқлаяпти нисбатан. Агар ана шу ҳолатда жамоага нисбатан норозилиги бўлмаганида, Зидан билан муносабати ёмон бўлмаганида, эҳтимол, янада яхшироқ ўйнаши ҳам мумкин эди. Истаймизми, йўқми, футболчининг кайфияти ўйинига таъсир кўрсатади.

БЭЙЛ “РЕАЛ”ГА КЕРАКМИ?

Ҳа. “Гранада”га қарши баҳсда Бензема томон узатилган супер узатма ёдингиздадир. “Реал”да бу ишни фақат Бэйл уддалай олади. Гаретда жамоага етишмаётган хислатлар бор. Агар Бэйл “Реал”дан кетса, бу клуб учун жиддий йўқотиш бўлади. Айни дамда унинг ўрнини босадиган футболчи йўқ “Реал”да. Агар кема денгизда машаққат билан сузаётган бўлса-ю, унинг бир елканини синдириб олсангиз, нима бўлади?

Бэйл — “Реал”да айни дамда совуққонликни сақлаб қолаётган кам сонли футболчилардан бири. Якка курашларда тўпни олдирмайди, Васкес ёки Бенземага ўхшаб довдирамайди, Азар каби ортиқча ҳаракат қилиб тўпни йўқотмайди. Ақл билан ўйнайди. Бу жиҳатлар эса нафақат “Реал”, балки исталган жамоа учун муҳим.

“РЕАЛ” БЭЙЛГА КЕРАКМИ?

Бэйл “Реал”дан кетса, ютқазадими? Агар “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Ювентус” каби гранд жамоаларга ўтса, йўқ. Чунки Бэйл кучли бешликнинг исталган клубида ўз ўрнини топиб кета олади. У маълум тактика ёки маълум клубга асосланган футболчи эмас, универсал. “Тоттенхэм”да ҳимояда ўйнаганидан хабарингиз бор. Ярим ҳимояни ҳам қойиллатади. Ҳужумда эса гол уриш борасида асл ҳужумчилардан кам эмас. Тезкор футболга ҳам, тики-такага ҳам мослашиб кетади. Агар Бэйл “Реал”дан кетишни истаса, уни сафида кўришни истайдиган жамоалар истаганча топилади. Унга етакчиликни беришга тайёр бўлган клублар ҳам йўқ эмас. Хуллас, “Реал” ва Бэйлнинг ажралиши футболчидан кўра жамоага кўпроқ қимматга тушади. Бэйлнинг ўрнига бошқа келади, дерсиз, эҳтимол, аммо унинг ўрнини босадиган футболчи топиш учун “қироллик клуби” камида 100-150 млн евро сарфлаши керак агар ўша футболчининг жамоаси уни сотишни, у футболчи “Реал”га ўтишни истаса...

Бу ерда ягона вариант шу — Зидан Бэйл билан муносабатларни яхшилаб, ўртадаги адоватни йўқотиши керак. Ана шунда Гаретнинг ўйини янада очилади ва “Барселона” дарвозасига фантастик гол урган ўша тезкор Бэйлга айланади. Ким билсин, эҳтимол, “эль-класико”да яна бир бор жамоага керак эканлигини исботлар.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:06, 08.10.2019.
Ўқилди: 3790 марта.
Фикрлар: 1 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.