Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл келаси ёзда жамони тарк этмоқчи. Бу ҳақида AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, уэлслик футболчи раҳбарият томонидан қўллаб-қувватлашни сезмаяпти ва жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.
Қолаверса, футболчи Зайниддин Зиданнинг қарорларидан норози бўлмоқда. Аввалроқ, мураббий футболчини ЕЧЛ 2-турида бўлиб ўтган “Брюгге”га қарши баҳс қайдномасига киритмаган эди.