Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

Санжар Қодирқулов ўйиндан сўнг нималар деди

Баҳо:
+ | -

2022-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш учрашуви доирасида Яман термасини қабул қилган миллий жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Ушбу учрашувдаги илк голни киритган Санжар Қодирқуловни ўйиндан сўнг суҳбатга тортдик.

Санжар дебют ўйини ҳақида нима дея оласиз?

Тўғриси, буни сўз билан ифодалашнинг сира иложи йўқ, барчасини ўзингиз кўрдингиз. Менимча дебют ўйиним ёмон ўтмади.

Илк учрашувдаёқ гол киритишга муваффақ бўлдингиз. Ичингиздан нималар ўтди?

Жудаям ёқимли ҳисларни туйдим. Миллий терма жамоа сафида тўп суриш исталган футболчи учун шараф ва мен бундай имкониятга эга бўлганимдан жуда мамнунман.

Сингапурга қарши учрашув ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

Насиб қилса, бугун учиб кетсак керак. Йигитларнинг кайфияти яхши ва меҳмондаги ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳозир биз учун ҳар бир очко жуда қадрли. Насиб қилса, Сингапурдан ёруғ юз билан ортга қайтамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:07, 10.10.2019.
Ўқилди: 3978 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.