Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси: “Фақатгина Ибрагимович “МЮ”ни бу мавсумда қутқариб қола олади”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Клейтон Блэкмор «Лос-Анджелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимовични зудлик билан қайтариш кераклиги ҳақида гапириб ўтди.

«Жамоага тўпурар футболчи етишмаяпти. Бу мавсумда фақатгина Ибрагимович жамоага ёрдам бера олади. Бошқа вариант кўрмаяпман”

«Юнайтед»дан Руни, ван Перси ва бошқа ҳужумчилар кетди.Улар жамоани тарк этишганидан кейин муносиб ўринбосар топилмади. Златанни ўйламасдан жамоага таклиф қилиш керак.Тўғри, у югурмайди, лекин шунга қарамасдан катта ишни бажаради.Дунё футболида Златандек ўйинни бошқариб турадиган футболчилар йўқ. Ибрагимович “МЮ” сафида ўйнаган пайтида клуб совринларни қўлга киритган эди. Январьда ёки имкон бўлганида уни ортга қайтаришга ҳаракат қилиш керак», — Блэкморнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mirror. 

Киритилди: 17:19, 14.10.2019.
Ўқилди: 2600 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.