Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Павлюченко: “50 йил ўтар, лекин барибир Англияга қарши бўлиб ўтган учрашувни эслайверамиз”

Баҳо:
+1 | -

Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко Европы–2008 саралаш босқичи доирасида Англия терма жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувни эслади. Ўша учрашувда у икки маротаба рақиб дарвозасини ишғол этиб, Россия терма жамоасига 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

«Учрашувдан олдин меҳмонхонада Англияни ютишимизга бўлган туйғу эди. «Лужники» стадионига келганимизда эса, трибуналарда бўш ўрин йўқлигини кўриб, албатта ютиш шартлигини ҳис қилгандик. Гол ўтказиб юбордик – ғалаба ҳақидаги фикримиз яна йўқолиб қолди. Яна учта гол ўтказиб юборамиз деб ўйлагандим. Трибуна тинимсиз қўллаб-қувватлаб турганда қандай қилиб гол урмаслик мумкин?!

Танаффус пайтида кийиниш хонамиздаги муҳит одатий эди. Иккинчи таймга кўрсатма олаётгандик. Олдимизда 45 дақиқа борлигини, ўйинни ўзгартириб юборишимиз мумкинлигини тушуниб етгандик. Мен заҳирадан майдонга тушаётган пайтимда менга Гус менинг вазифам фақат гол уриш эканлигини тушунтирди. Мен ишончни оқладим.

Аввалига штатли пенальтичимиз Сергей Игнашевич эди. Эҳтимол, учрашувдаги босим юқорилиги учун ўзига бўлган ишонч йўқолгандир. Зарба беришимдан олдин ҳаяжон йўқ эди. Тўпни ўрнатаётган пайтимда дарвозанинг ўнг тарафига тепишимни ўйладим. Агар тўпга зарба бераётганингда мўлжални алмаштирмоқчи бўлсанг, тўп трибунага қараб учиб кетади. Ўша пайтда хаёлимда фақат гол уриш эди: агар урсам қаҳрамон бўламан, ура олмасам...  Омад мен тарафда бўлди...!

Учрашувдан кейин кийиниш хонамиздаги муҳитни тасаввур қилинг! Ғалабани нишонладик, қаттиқ бақирдик, хурсанд бўлдик, Англияни ютиб, Европа чемпионатига боришга имконият туғилди. Ўйинни эртаси куни жамоавий бўлиб кечки овқатга бирга бордик. Мени алоҳида табриклашдими? Нима учун? Ахир голни бутун жамоа ёрдамида ургандимку! Биз футболчилармиз, теннисчилар эмас.Ғалаба жамоавий қўлга киритилади. Одамлар ҳозиргача ўша беллашувни эслаб юришади. Орадан 50 йил ўтса ҳам ўша учрашув ёддан чиқмайди», — деди Павлюченко «Чемпионат» мухбири Арина Лаврова билан суҳбатда.

Киритилди: 17:09, 17.10.2019.
Ўқилди: 5474 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.