Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Термизда “Сурхон” меҳмони бўлади. Бўлажак баҳс олдидан “Навбаҳор”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Нодир Мавлонов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Боиси,”Навбаҳор”ни олдинда принципиал аҳамиятга эга бўлган муҳим ўйин кутиб турибди.
Чунки “Сурхон” таркибида собиқ “навбаҳорчилар” тўп суришларидан ташқари, термизликлар жамоамиз каби совриндорлар сафидан ўрин олиш учун кураш олиб боришмоқда. Шу боис, бўлажак баҳснинг муросасиз ва кескин курашлар остида кечиши эҳтимоли юқори.
Ўтган турда “Динамо”ни (1:0), шунингдек, ўртоқлик баҳсида “Андижон”ни (2:0)ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик.
Шу боис, Термизга биз – футболчилар аъло кайфиятда етиб келдик.
Умид қиламанки, ушбу кайфият бизни “Сурхон” билан кечадиган ўйиндан сўнг ҳам тарк этмасин, яъни ғалаба қозониб, клуб раҳбарияти ва мухлисларга қувонч улашайлик.
Бўлажак баҳсда зафар қучиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.