Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Бойвача йигитлар

Баҳо:
+ | -

Дарҳақиқат, сўнгги йиларда футболчиларнинг маоши сезиларли даражада кўтарилганидан хабарингиз бор. Ҳозирда ҳали 20 ёшга тўлмасдан туриб дунёнинг энг катта маош олувчи футболчилари қаторига қўшилган йигитларга ҳавас қилмасликнинг иожи йўқ. Сезганингиздек, бугун энг катта маош олувчи ёш футболчилар ҳақида сўз боради.

Жоа Фелиш



«Атлетико Мадрид» тарихидаги энг қиммат футболчи сифатида қайд этилган футболчи ўз тенгурлари ҳавас қилса, арзигулик маош олади десак, адашмаган бўламиз. Кўплаб мутахассислар 19 ёшли футболчи учун 126 миллиондн воз кечиш ғалати туюлган бўлсада, ушбу трансфер ўзини тўлиқ оқлади. Портгуалиялик футболчи жамоадан кетган Гризманинг ўрнини тўлиқ ёпишга муваффақ бўлаётгани сўзимизга исбот бўла олади. Ҳозирда унинг маоши ҳафтасига 64 минг еврони ташкил этмоқда. Бу йилига 3,5 миллион евро дегани. Бундан бир мавсум илгари, йилига Фелишнинг йиллик маоши 300 минг евродан ҳам камроқ эди. Мана буни ўсиш деса бўлади.

Раян Сессеньон

«Тоттенҳем» клуби томонидан жуда узоқ олиб борилган музокаралардан сўнг, жамоа сафига қўшиб олинган Раян Сессеньон АПЛда энг катта маош олувчи ёш футболчилардан бири саналади. «Шпор»лар футболчини қўлга киритиш мақсадида унга ҳафтасига 77 минг евро маош белгиланган шартнома таклиф қилишга мажбур бўлишди. Айнан ушбу шартномадан сўнг, футболчи «Фулҳем»да қолишдан бош тортди ва Лондон клуби сафига ўтиб кетди.

Родриго



Ушбу рўйхатнинг 3- ўрнини бразилиялик иқтидор эгаси Родриго очиб беради. 18 ёшлик футболчи шу йилнинг ёзида «Реал Мадрид» жамоасига «Сантос» клубидан 45 миллион евро эвазига келиб қўшилди. Ўз вақтида иккинчи Неймар деб аталаётган футболчи учун курашда «Барселона» билан рақобатлашган «қироллик клуби» футболчи учун ҳафтасига 83 минг евро маош белгиланган шартнома таклиф қилгачгина, Родриго «Реал Мадрид»ни танлади. Қаҳрамонимиз ўз тенгурлари ҳафтасига 200 евро маош олаётган бир пайтда, миллионерга айланиб улгургани ҳайратланарли.

Виниcиус Жуниор



Бир неча муддат дунёнинг энг катта маош олувчи ёш футболчилари рўйхатини бошқариб турган «Реал Мадрид» футболчиси ўтган мавсумни ажйиб тарзда ўтказди. Интилувчан ва ажойиб теҳника эгаси сифатида тезда танилган ярим ҳимоячи ҳафтасига 145  минг евро маошни тўлиқ оқламоқда. Шундай бўлсада, Жуниор янги мавсумда раҳбариятдан ўз маошини йилига 10 миллион еврога кўтаришларини талаб қилмоқда. Мадрид клуби футболчига жавоб берганича йўқ, лекин катта эҳтимол билан Винициус тез орада дунёнинг энг катта маос олувчи ёш футболчига айланади.

Жейдон Санчо



«Боруссия Дортмунд» жамоаси билан аввалига ҳафтасига 76 минг евро маош кўрсатилган шартномага имзо чеккан Жейдон мавсум ўртасда шу қадар кучли фубол намойиш этдики, унинг трансфермаркетдаги нархи 100 миллион еврогача кўтарилиб кетди. Футболчининг атрофида эса, ингилиз клублар ўралашиб қолди. Футболчини узоқроқ муддатга жамоада олиб қолишни мўлжаллаган Дортмунд клуби Санчонинг маошини 210 минг еврога қадар кўтариб қўйди. Немис клуби шу йўсинда футболчининг ўзига бўлган ишончини оширибгина қолмай, футболчини ортиқча босимдан ҳалос этди ва энг муҳими унинг трансфер нархини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўлга киритди. 19 ёшлик Жейдон Санча эса, сайёрамизнинг энг бадавлат ёш футболчиларидан бирига айланди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:45, 19.10.2019.
Ўқилди: 5158 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик