Хитой чемпионатининг 26-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. Жадвалда 3-ўринни эгаллаб турган "Шангхай СИПГ" сафарда 2-поғонадаги "Бейжинг Гоан" клуби меҳмони бўлди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи таймда шанхайликлар ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Бўлим бошида Ли Шенг Лонг ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 66-дақиқада мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширган пайтда дарвозабон тўпни эгаллаб олиб, майдон маркази томон отиб берди. Тўпни эгаллаган Чен Бинбин олдинга интилаётган Аҳмедовнинг йўлига узатма берди. Одил эса рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага жойлади.
Ўзбекистонлик футболчи бугунги баҳсда 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.
Ушбу ғалаба туфайли "Шангхай СИПГ" ўз очколарини 59тага етказиб, 2-поғонага кўтарилиб олди. Аҳмедов жамоадошлари пешқадам "Гуангжоу Эвергранд"дан 3 очко ортда қолишмоқда.
Хитой суперлигаси, 26-тур
"БЕЙЖИНГ ГОАН" - "ШАНГХАЙ СИПГ" - 0:2
Голлар: Ли Шенг Лонг (49), Одил Аҳмедов (66)