Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Роналдуни кимлар ёмон кўради?

Баҳо:
+ | -


Дарҳақиқат, футбол оламида барчага бирдек ёқишнинг сира иложи йўқ. Айниқса, машхурликнинг энг юқори чўққисига чиққан бўлсангиз борми, атрифиндагизда сизни ёқтирмайдиган инсонлар сони кўпая бошлайди. Замонавий футболдаги энг кучлилардан бири саналадиган Португалиялик футболчини ёмон кўрадиган футболчилар бор десам ишонасизми? Бугун ушбу мавзу асосида тарихга кичик саёҳат ўтказамаиз.

Руд Ван Нистелрой


Голландиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»да тўп  суриб юрган чоғлари Роналду ҳали у қадар машхур эмас, асосий таркибга эндигина кириб келган йигит эди. Нистелрой Роналдунинг илк бор майдонга тушган ўйинидан сўнг, уни тўпни узатмаслида айблаган ва енгилгина урушиб берган эди. Аввалига бунга эътибор қаратмадим. Бу вазият қанчалар кулгули туюлмасин, ҳар ўйиндан сўнг давом эта бошлади. Айниқса, 2005/6-йилги мавсумдаги ўйинларнинг биридан сўнг Руд Кришга «майдонда ортиқча финт ишлатиб тўп узатишни унутяпсан. Сендан ҳеч қадай наф йўқ»,-деб бақириб кетди. Роналду ҳам унга жавоб қайтарди. Мен вазиятни юмшатиш учун уларни олдига бораётган эдим Руд Роналдуга мушт туширди. Мен дарров Кришни тўсдим ва Руднинг юзига мушт тушурдим. У қалқиб кетди, лекин тезда ўзини ўнглаб мен томон отилди. Чап бериб қолдим. Шу пайт кийиниш хонасига Босс кириб келди ва барча тинчланиб қолди. Бўлиб ўтган ҳодисадан хабар топган мураббий Роналдунинг ёнини олди ва Рудга сени тез орада сотиб юборамиз деди. Ўша жанжалдан сўнг, Нистелрой бирорта ўйинда майдонга тушмади ва «Реал Мадрид»га ўтиб кетди.

Рио Фердинанднинг автобиографияси ҳақида ёзган китобидан парча

Рафе Бенитез


Қанчалар ғалати туюлмасин, Испаниялик мураббийнинг «Реал Мадрид»даги омадсиз фаолиятига айнан Роналду билан бўлган жанжал сабаб бўлган. Испаниялик мураббий клубга янги келган мураббийнин биринчи машғулоти чоғидаёқ клуб баъзасини жуда эрта тарк этади. Ўзининг бундай йўл тутишини эса, Рафанинг нотўғри машғулот ўтказишидан қониқмаганлиги билан оқлайди. Орадан бир ҳафта ўтгач, футболчи клуб баъзасида жамоадошлари билан иккига бўлиниб футбол ўйнаётганида киритган голини Бенитез инобатга олмагани боис, яна машғулотни жахл билан тарк этади. Айнан шу ҳодисалар пайтида Рафа журналислтар билан бўлган матбуот анжуманида ўзи мураббийлик қилган футболчилар ичида Роналду энг зўри эмаслигини айтгач, ҳаммаси батамом жиддий тус олади. Португалиялик футболчи ўз ижтимоий ратмоғларида очиқчасига Бенитезни кучсиз мураббий деб эътироф этади ва «Барселона»дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг, клуб раҳбарлари билан учрашишга қарор қилади. Мавсум ўртасида Флорентина Перез билан кўришган Португалиялик футоблчи Мадрид клубига ўз шартини қўяди. Унга кўра, клуб ё уни ёки мураббийни танлаши лозим эди. Клуб президенти кўп ўтмай Бенитезни ўз вазифасидан озод этгачгина, Роналду ўз ритмида тўп суришда давом этади. Ҳозирга қадар «Мадрид» клубининг аксарият мухлислари Рафa Бенитезнинг Мадриддаги омадсиз фаолияти тагида Португалиялик футболчининг имзоси борлигидан бехабар бўлса, ажаб эмас.

Буддага сиғинувчилар



2016-йилд суратга тушишни ҳуш кўрувчи Роналду ўз ижтимоий тармоғларига Будда ҳайкали билан тушган суратини жойлайди.  Орадан бир неча соат ўтгач, ушбу сурат яшин тезлигида интернет оламида шов-шувга сабаб бўлади. Гап шундаки, португалиялик футболчи суратга тушаётганда Будда ҳайкалига оёқ қўйган ва шу йўсинда ушбу ҳайкалнинг ўзи учун ҳеч нарсани англатмасллигига ишора қилади. Айнан ушбу суратнинг омма юзини кўриши бутун дунюдаги Буддага сиғинувчиларда катта норозилик уйғотади. Футболчининг барча суратларининг тагида негативе изоҳлар сони кескин ортиб кетади. Тўғри, кейинчалик футболчи ушбу суратни ўчириб ташлади, бироқ Буддага сиғинувчилардан узр сўрашдан бош тортди. Кўп ўтмай, ўз интервьюларидан бирида кечирим сўрайдиган даражада ёмон иш қилмаганини эълон қилгач, ушбу динга эътиқод қилувчи инсонларнинг абадий душманига айланди.


Симао Саброзо


2010-йилда Португалия терма жамоаси сардори ва етакчиси сифатида тўп сурган футболчи Симао Саброзо Роналдуни ёқтирмайдиган ҳамкасбларининг энг олди қаторидан жой олган десак, адашмаган бўламиз. Гап шундаки, 2010-йилда Роналду ўз ўйинидан шу қадар илҳоланиб кетадики, терма жамоадаги сардорлик боғичи айнан ўзига тегишли бўлиши истайди. Бу пайтда терма жамоанинг фахрийси Самао терма жамоадаги футболчилар томонидан сардор этиб тайинланган ва кийиниш хонасидаги чинкам фаоллардан эди. Роналду ўз истагини Португалия футбол федерациясига маълум қилганида, аввалига рад жавобини олади. Ушбу жавобдан кўнгли тўлмаган Криш терма жамоада тўп суришдан воз кечмоқчи эканлигини айтади. Оқибатда, Португалия футбол федерацияси Симаодан сардорлик боғичини тортиб олади ва Роналдуга топширади. Ушбу воқеядан сўнг, Симао ортиқча гап-сўзларсиз терма жамоадаи фаолиятига нуқта қўяди. Футболчи бу ҳақида ҳеч нарса демаган бўлсада, унинг турмуш ўртоғи Португалия футбол нашрларидан бирига ушбу мавзуда катта интервью беради. Унда Роналду сабабли эрининг нақадар чуқур депрессияга тушиб қолгани, Кришнинг эгоизми ҳақида сўз борган бўлсада, ушбу интервью орадан кўп ўтмай номалум инсонлар томонидан интернет тармоғидан буткул йўқ қилинади.

Хави ва Пике



Бундай ўйлаб қаралса, «Барселона» футболчиларининг деярли барчаси Роналдуни хуш кўришмайди, бироқ улар орасида Хави ва Пике алоҳида ажралиб туришади десак, адашмаган бўламиз. 2015-йилда Хави ўз интервьюларидан бирида Роналду ва Месси ҳақида шундай деган эди: “Роналду ва Месси? Фақат «Реал»нинг мухлисларига уларни солиштириб кўришади. Бутун дунё Мессининг Роналдудан устун эканлигини билиб бўлган.”

Ушбу интервьюдан сўнг, Роналду жавобни узоқ куттириб ўтирмади. Орадан бир ҳафта ўтгач, футболчи ўйин олди журналистлар билан бўлган суҳбатда қуйидаги сўзларни айтди : «Мен интернетда ўзим ҳақимда маълумот қидирмайдиган камсонли инсонларда бириман. Менинг машхурлигим барчага ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Хавининг сўзларини тўғри тушуниш мумкин. У шу йўсинда барчанинг эътиборини қозонишга урунган. Бечора Хави!»

Ушбу интервью шу қадар машхур бўлиб кетдики, Хави тезда жавоб қайтарди. Роналду эса, ўз услубига содиқ қолди ва Хави мавзусида бошқа ҳеч нарса демади. Испаниялик футболчи хозирда Осиё қитъасида фаолият олиб бораётган бўлсада, ОАВ билан бўладиган суҳбатларда Роналдунинг манзилиги «ажойиб» сўзларни йўллашдан ўзин тийиб тура олмайди. Унинг собиқ жамоадоши Пике мана 10 йилдан бери Роналду ҳақида турли хазилларни ўйлаб топиш бўйича етакчилардан бири.

У Криш «Ювентус»га ўтиб кетгач ҳам португалияликка бўлган танқидий қарашини ўзгартиргани йўқ. Ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида «Роналду Ёши ўтиб қолгани боис, кучсизроқ чемпионатга қочб кетди, Испанияда унинг даври тугаганини аллақачон сезгани боис, вақтида кетди…» деган бўлсада, Криш интервьюни жавобсиз қолдирди. Португалялик футболчи Мадридга энди келганидан тез-тез Пике билан «фикр алмашиб» турар, майдонда ҳам имкон болди дегунча «чўқишиб» олар эди. Кейинчалик Криш англаб етдики, Пике билан гап талашишдан ҳеч қандай наф йўқ. шундан сўнг, Роналду унинг чақирувларига жавоб бермай қўйди. Айни дамда Пике Роналдунинг майдон ичида ва унинг ташқарисида амалга ошираётган ишларини кузатиб келади ва фурсат топиши билан у ҳақидаги негативе фикрларини ижтимоий тармоқдаларда эълон қилади. Мана буни чинакам адоват деса, бўлади!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:00, 21.10.2019.
Ўқилди: 9506 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.