Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

“Фейенорд” мухлислари нега клуб автобусига ҳужум қилди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Голландиянинг “Фейенорд” клуби мухлислари “Аякс” (0:4) клубига учралган мағлубиятдан сўнг, клуб автобусига ҳужум қилишди.

“Фейенорд”жорий мавсумни омадсиз бошлади, жамоа ҳозирги кунда 11 учрашув ўтказиб, 14 очко жамғарди.

Кеча роттердамликлар сафарда “Аякс” клубига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Қизиқарлиси, учрашувдаги голларнинг барчаси биринчи бўлимда киритилди.

Шундан сўнг, мухлислар "1908" машғулот майдони ёнида клуб автобусига турли хил буюмлар улоқтиришиб, Яп Стамнинг истеъфосини шу тарзда талаб қилишди.

Бир қатор футболчилар норозилик уюштираётган мухлислар билан музокара олиб бориш автобусдан чиқишди. Лерой Фер деди: "Биз ҳам мағлубият учун Сизлардек ғазабдамиз". Стамнинг ўзи мухлислар билан суҳбатлашишни истамади.

“Фейенорд”клуби кейинги учрашувни “Венло” клубига қарши сафарда 3 ноябрь куни ўтказади.

Киритилди: 18:24, 28.10.2019.
Ўқилди: 1591 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.