Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Роналду чиндан ҳам «Олтин тўп»ни олишга муносибми?

Баҳо:
+ | -

Яқинда хориж ОАВда тарқалган хабар бир зумда шов-шувга айланди.

Бу йилги «Олтин тўп» соҳиби маълум бўлди. Хабарларга ишонадиган бўлсак, «FranceFootball” журналининг йилнинг энг яхши ўйинчисига берадиган "Олтин тўп" соврини бу йил Криштиану Роналдуга насиб этади. Хўш, Роналду бу совринга муносибми?

Келинг, Криштианунинг ўтган мавсумда қўлга киритган совринларига эътибор қаратайлик. Португалиялик футболчининг энг катта ютуғи, шак-шубҳасиз, терма жамоа билан Миллатлар Лигаси ғолибига айлангани бўлди. Европанинг кучли терма жамоалари ўртасида биринчи бор ўтказилган мазкур турнирда Криштиану бош совринни қўлга киритди. Айни шу ерда у «Олтин тўп» учун курашаётган рақиби — Виржил ван Дейк билан тўқнашди, финалда Роналду ва Португалия айнан ван Дейк ва Голландияни таслим этди. Бу эса Роналдунинг бу рақибидан устунлигини таъминлади.

Роналду А сериядаги дастлабки мавсумидаёқ чемпион бўлди. Муҳими, Роналду бу ғалабага муносиб ҳисса қўшди, Италия рекордлар ўрнатди. Италия суперкубогига ҳам эга чиқди. Қолаверса, А сериянинг энг яхши футболчисига айланди. Бу чакана натижа эмас, албатта.

“Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар ким? Месси, ван Дейк ва Роналду. Мессида “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун нима халал беради? Тўғри топдингиз. Терма жамоа сафидаги омадсизлик. Лионель Америка Кубогида Аргентина билан финалда ютқазди. Агар Месси мазкур финалда жамоаси билан зафар қучганида “Олтин тўп”ни ким олиши борасидаги саволнинг жавоби деярли аниқ бўларди. Бироқ “Ўрганган кўнгил ўртанмай қўймас”, деганларидек, Месси Аргентина билан муҳим расмий турнирларда мағлубиятга учрашга “ўрганиб қолганди”. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

Мессининг шахсий натижалари Роналдуникидан яхшироқ. Кўп гол урди, “Олтин бутса”ни қўлга киритди. Шунга муносиб тарзда “The best” совринига эга чиқди. Ван Дейк эса Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди ва УЕФА томонидан бериладиган соврин соҳибига айланди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Италияда чинакам шов-шув кўтарган ва янги таъсис этилган Миллатлар Лигасига Европанинг кучли клублари орасида чемпион бўлган Роналду қуруқ қолиб кетса, адолатдан бўлмасди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Роналду “Олтин тўп”ни олиши керакдир.

Бу йил энг яхшиларни аниқлашда чиндан ҳам адолатли йўл тутилди. Уч нафар асосий номзод ва учта муҳим соврин. Учала футболчи ҳам ютуққа муносиб. Бундай ҳолда энг яхши йўл — совринларни адолатли тақсимлаш. Ван Дейк ҳам, Месси ҳам, Роналду ҳам совринсиз қолмайди — менимча, бу адолатли якун бўлади.

Агар чиндан ҳам Роналду “Олтин тўп” соҳибига айланса, бу борада Мессини ортда қолдиради: 6–5. Кейинги мавсумда эса Месси бу ҳисобни тенглаштириб қўйиши мумкин, Роналду эса кейинги йили яна “Олтин тўп”га асосий даъвогарлар рўйхатига кира оладими, йўқми, буниси номаълум.

Ҳозирча расман ҳеч нарса маълум эмас. Ҳаммаси 2 декабрь куни Париждаги "Шатле" театрида маълум бўлади. 

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:42, 28.10.2019.
Ўқилди: 10976 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.