«Бухоро» жамоаси бош мураббийи Муҳсин Муслимовичнинг “Қўқон 1912“ жамоасига қарши кечган учрашувдан кейинги фикрлари:
“Ўйин ҳақида ҳеч нима деёлмайман!!! Жуда асабий ҳолатдаман, бизни ўз уйимизда “ўлдиришди“! Бу ҳолатни кўриб чиқиш керак... Бухоро давлат университети ректорига “Салом« йўллайман.
Улар учун Ўзбекистон чемпионати, Бухоронинг обрўйидан кўра, университет ўйинлари муҳимроқ экан, ажойиб! Буни кўриб чиқиш керак, бундай қилиш мумкин эмас. Жамоа билан шартномаси бор футболчи қандай қилиб университет жамоасида ҳам ўйнаши керак, мана сизга натижа, унда университет ректорининг ўзи келиб мураббийлик қилсин мени ўрнимга.
Биз буни кўриб чиқамиз ва протест ёзамиз, бу шармандаликдан бошқа нарса эмас. Бўлди бошқа ҳеч нимани изоҳламайман»