Клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган EЧЛ баҳсларида гол киритиш барча футболчилар учун ёқимли холат. Ҳет-трик ҳақидаку, гапирмаса ҳам бўлади. Шу ўринда савол туғилади. EЧЛ тарихида энг тез қайд этилган Ҳет-рик кимга тегишли? Бугун ушбу мусобақа тарихида энг тез 3 та гол киритишга муваффақ бўлган футболчиларнин эслаб ўтамиз.
Луис Адриано
«Милан» жамоасида ўзини ажойиб кўрсатган бразилияликнинг энг гуллаган даврлари «Шахтер» жамоасида ўтган десак, адашмаган бўламиз. Украина клуби сафида қаҳрамонимиз кўплаб ажойиб ўйинларни ўтказган бўлсада, 2014-йилда «Бате»га қарши учрашув унинг хотирасида сақланиб қолиши аниқ. Беларуссияда бўлиб ўтган учрашувда Адриано атиги 12 дақиқада 3 та гол киритишга муваффақ бўлга ва ўша учрашув «Шахтер»нинг 0 : 7 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланади.
Криштияну Роналду
Ўзининг бир неча йиллик фаолияти давомида Криш ушбу мусобақанинг энг кўплаб рекордларини янгилашга муваффақ бўлганидан хабарингиз бор. Роналду ҳозирда EЧЛ баҳсларида энг кўп гол киритган футболчи эканлиги сўзимизга исбот бўла олади. 2015-йилда Швециянинг «Малмо» клубига қарши учрашувда Роналду ўзининг шахсий рекордини ўрнатади. «Сантияго Бернабео» стадионида бўлиб ўтган учрашувда Криш атиги 11 дақиқаю 15 сония ичида рақиб дарвозабонини 3 бор хафа қилишга муваффақ бўлади. Ўша учрашувда «Реал Мадрид» 8 : 0 ҳисобида ғалаба қозонгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмага бўлса, ажам эмас.
Раҳим Стерлинг
«Аталант» жамоасига гуруҳ босқичида омад кулиб боқмаяпти. Биринчи учрашувда «Динамо»дан жуда аламли мағлубиятни қабул қилиб олишган бўлса, 3-турда Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити»дан жиддий зарба қабул қилиб олишди. «Эттиҳад» стедиумда бўлиб ўтган ўйинда Раҳим Стерлинг катта саҳнага чиқди. 11 дақиқаю 13 секунд ичида Италия клуби дарвозасига 3 та гол киритди ва Италия клубини EЧЛ баҳсларидаги навбатдаги мағлубиятини таъминлаб берди.
Майк Ньюэл
Бунга ҳозир ишониш қийин бўлсада, 90-йилларнинг ўрталарида «Блекбурн» жамоаси Британиянинг энг қудратли клубларидан бири эди. 1995-йилда АПЛ ғолиблигини қўлга киритган клуб ЙЧЛда ҳам чакки иштирок этмагани таҳсинга сазовор. «Блэкберн Роверс» жамаосининг ўша йиллардаги етакчи футболчиси саналаган Майк Ньюэл EЧЛ баҳсларида анча вақтга қадар энг тез ҳет-рик қайд этган футболчилар рўйхатини 16 йил давомида бошқариб борган. 1995-йилнинг декабрь ойида Норвегиянинг «Руссенбург» жамоасини қабул қилган «безорилар» 4 : 1 ҳисобида ғалаба қозонишган ва голларнинг 3 таси Майк Ньюэл ҳисобига ёзилган эди. Ўша учрашувда Майк қандайдир 9 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этган ва жамоасини EЧЛ плай-офф ўйинларида иштирок этишига улкан замин яратган эди.
Бафетимби Гомис
2011-йилда «Лион» кетма-кет 7 та чемпионликдан сўнг, анча кучсизлашиб қолган бўлсада, EЧЛ баҳсларида исталган рақибга кураш таклиф этишга қодир клуб эди. Загребнинг «Динамо» жамоасига қарши меҳмонда тўп сурган «Лион» клубининг собиқ ҳужумчиси Бафетимби Гомис шу кунга қадар ҳеч ким уддалай олмаган ишни амалга оширишга муваффақ бўлди. Хорватияда бўлиб ўтган учрашувда Гомис 8 дақиқа ичида 3 та гол киритди ва «Лион»нинг ишончли ғалабасига замин яратди. Ушбу мусобақада кўплаб афсонавий футболчилар тўп сурган бўлсада, ҳеч ким Гомис қайд этган натижадан ўзиб кета олмаган.