Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Хайрулла Ҳамидов: «Лэмпард – ўз услубига эга мураббий»

Баҳо:
+ | -

Ёшлигимда Френк Лэмпарднинг ўйинларини кўп кузатганман, шарҳлаганман. Ўзига хос услубга эга, янги аср футболининг ёрқин вакилларидан эди.

Бугун у мураббий. Бўлгандаям, ўта чиройли ўйин кўрсатишга улгурган мутахассисга айлана олган мураббий. Қисқа муддатда. "Аристократлар" халоскори деб аталмоқда.

Футбол томоша қилишни бошлаганимда кўп кузатганларим - футболчилар ҳозирда зўр мураббийга айланишган. Гвардиола, Симеоне, Конте...

Лекин Фрэнк бошқа даражадаги шахс. У юқоридаги мэтрлардан фарқли равишда футболчилигида даҳо бўлган. У мураббийлигини футболчилиги даражасига олиб чиқиши жуда қийин ҳолатда аслида.

Дейлик, Зидан билан тақдирдош. Бироқ, франциялик юлдуздан ҳам фарқли томони бор -- у ЎЗ УСЛУБИГА ЭГА мураббий. "Челси"га ўша услуби билан келди. Нима қилишини аниқ кўрсатиб келди.

Одам мана шунақа ёшлигининг гувоҳи бўлган юлдузларнинг бошқа соҳага ўтганини шарҳласа, ҳис-туйғулари аралаш ҳолатга тушади. Чунки Лэмпард ҳам, Зидан ҳам бошқа соҳада фаолият юритишяпти, сен эса ҳалиям шарҳловчисан. Соҳанг ўзгармайди, қаригунча асқотадиган ажойиб соҳа.

Киритилди: 20:11, 02.11.2019.
Ўқилди: 4058 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик