Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Ғалабасига ишониб қолган “Барселона” тарсаки еди (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

Ла Лига навбатдаги турида сенсация қайд этилди.

“Леванте” майдонига сафар уюштирган “Барселона” жамоаси кутилмаганда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Таъкидлаш керакки, “Леванте” ўйинни жуда яхши бошлади. Гарчи “Барселона” тўп билан муомала қилиш борасида устунликка эришган бўлса-да, мезбонлар хавфлироқ ҳаракат қилишди, ҳужумлар уюштиришди. Бироқ ҳисобни очиш Мессига насиб этган экан. Нелсон Семеду йиқитилгач, бош ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Айримлар “Месси ушбу пенальтини голга айлантира олармикин?” дея ўйлаган бир паллада аргентиналик футболчи дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Лекин ҳаммаси ана шундан кейин бошланди.

Месси ҳисобни очганидан кейин “Бўлди, “Барселона” зафар қучади”, дея ўйлаб, Каталония клубининг ғалабасига ишониб қолганимиз рост. Биз-ку майли, Эрнесто Вальверде ва “Барселона” футболчиларининг ўзи ҳам ғалабага ишониб қолишган кўринади. Боиси, иккинчи бўлимда “Леванте”нинг ўйини кучайиши билан бир қаторда “Барселона”нинг шашти пасайиб борди. Иккинчи бўлимнинг даҳшатли 7 дақиқаси эса масалага узил-кесил нуқта қўйди. Дастлаб Пикенинг хатоси натижасида “Леванте” футболчиси ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса Борха Майораль фантастик зарба билан жамоасининг иккинчи голини киритди. “Барселона” футболчисига тўп тегиши натижасида юзага келган учинчи гол эса якунда мезбонларнинг ғалабасини таъминлаб берди.

 

"Леванте" – "Барселона" 3:1

"Сьюдад де Валенсия"

Голлар: 0:1 – 38, пенальти Месси, 1:1 – 61 Кампанья, 2:1 – 63 Майораль, 3:1 – 68 Радоя.

"Леванте": Фернандес, Везу, Клерк, Постиго, Мирамон, Барди (Рочина, 62), Мелеро, Радоя, Кампанья (Кабако, 87), Майораль, Моралес (Вукчевич, 82).

"Барселона": тер Стеген, Лангле, Семеду, Серджи Роберто, Пике, де Йонг, Артур (Фати, 66), Видаль (Бускетс, 64), Суарес (Карлес Перес, 41), Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Артур (12), Барди (52), Гризманн (56), Пике (66), Лангле (67), Серджи Роберто (81), Фати (86).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:11, 02.11.2019.
Ўқилди: 6215 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.