Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Лев Яшин» соврини учун 5 та номзод

Баҳо:
+ | -

Дарвозабонлар ичида «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона дарвозабон сифатида тарихга кирган футболчи ҳақида ортиқча сўзлашнинг хожати бўлмаса керак. Орадан 56 йил ўтиб УЭФА ва ФИФА дарвозабонларнинг «олтин тўп»ни қўлга киритишларининг иложи йўқ эканлигини чуқур ҳис этди ва кипперлар учун алоҳида соврин ўйлаб топди ва уни Лев Яшин номи билан атади. Хўш ушбу совриннинг илк эгаси ссифатида тарихга қайси дарвозабон киради? Бугун ушбу совринни қўлга киритишга яқин турган 5 та дарвозбон билан танишиб чиқамиз.

Уго Льорис

Льорис ўтган мавсумда ЕЧЛ финалига қадар етиб борган бўлсада, ушбу совринни қўлга киритиш имкони жуда паст. Гап шундаки, Льорис ўтган мавсум давомида АПЛ ўйинларида бир неча бор қўпол хатоларга йўл қўйгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.

Шундай бўлсада, у ижросидаги ажойиб ўйинларни унутмаслик лозим. Айниқса, ЕЧЛ доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйинлар француз пенальтини бартараф этдии ва нималарга қодир эканлигини барчага исботлаб қўйди. Бундан ташақари «Аякс»га қарши ўйинларда жамоасининг чинакам сардори сифатида сўнгги сонияларга қадар руҳий далда бериб туришни уддлади. Уго ўтган мавсумда совринсиз қолган бўлсада, унинг «Тоттенҳэм»нинг янги даражага кўтарилишида ҳиссаси улкан.

Ян Облак

Афсуски, у катта эҳтимол билан сўровномада 4-ўриндан баландга кўтарила олмаслиги аниқ. Сўнгги 4 йил давомида энг ишончли ўйин намойиш этиб келаётган дарвозабон ўтган мавсумда ҳам «Ла Лига»нинг энг ишончли киппери деб эътироф этилганидан хабарингиз бор.

Тер Штеген нечоғлик иқтидорли бўлмасин, бу совринни бир бора ҳам қўлга киритгмаганини айтиб ўтиш лозим. Ўтган мавсумда Облак ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказган бўлсада, совринларни қўлга киритмасдан дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлишнинг имкони жуда кам. Афсуски, Облак ушбу рўйхатда энг яхшилардан бири бўлсада, бу совринга даъвогарлик қилаётганлар орасида кучли учликдан жой олмаса, ажаб эмас.

Марк Тер Штеген

Афсуски, «Барселона»нинг ҳимоядаги жуда ёмон ўйини туфайли Тер Штеген ўтган мавсумда керагидан ортиқ тўп ўтказиб юборди. Пуйол кетгач, «Барселона» Пике билан биргаликда тўп суришни уддалай оладиган ҳимоячи излашда давом этмоқда. Немис посбони ўтган мавсумни кўнгилдагидек ўтказмаган бўлсада, унинг жамоаси ички чемпионатда ғолиб чиқди ва бу сўровнома жараёнида катта роль ижро этиши аниқ.

Бундан ташқари, «Барселона» «Ателтико Мадрид»дан кўра ЕЧЛда омадлироқ иштирок этди. Умумий кўринишда Тер Штеген Облакдан ўйин борасида устун бўлмасада, натижалар борасида бир қадам олдинда.Бу эса, сўровнома жароёнида биринчи планга кўтариладиган омил эканлигни унутмаслик лозим. 

Эдерсон

Ушбу футболчининг қолганлардан юқорироқда турганидан хайрон бўлманг, унинг «Манчестер Сити» учун нақадар муҳим футболчи эканлигни инобатга олсак, дарвозабонда ғолиблик учун имконият мавжуд. Келинг бир бошидан тушунтириб бераман.

«Шахарлликлар»нинг ҳужумдаги ўйинлари кўнгилдагидек чиқиши учун Эдерсоннинг жуда катта меҳнат қилиши ҳар доим ҳам биз учун сезилавермайди. Дарвозани ишончли қўриқлабгина қолмай, Гваррдиола томонидан юклатилган қўшимча вазифаларни ҳам аъло даражада бажармоқда.Ўйин давомда нафақат дарвозабон балки, 5-ҳимоячи ва биринчи пас берувчи футболчига айланадиган Эдерсон ўтган мавсумда бир эмас нақд 4 та мусобақада ғолиб чиқди ва асосий таркибдаги ўрнини ҳеч кимга бериб қўйгани йўқ.

Аллисон Бекер

Ўтган мавсумда бир нечта сўровномаларда мутлоқ тенгсиз деб топилган Аллисоннинг ушбу совриннинг илк эгаси бўлиши учун имкониятлари жуда юқори десак, адашмаган бўламиз. ОчиғИ, Аллисоннинг ушбу сўровномада ғолиб чиқишига ҳеч ким шубҳа қилмаётган бўлса, ажаб эмас. Шунингдек бугунги рўйхатдаги дарвозабонлар орасида қуруқ ўйинлар сони бўйича ҳам айнан бразилиялик посбон биринчи ўринни банд қилган. Отган мавсумда қаҳрамонимиз 57 та ўйинда иштирок этган бўлса, 27 та учрашувда ўз дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Бу сўнгги йиллардаги энг ажойиб натижа ҳисобланади.

Алиссон ўтган мавсумда «УЭФА супер кубоги», «Копа Америка» ва ЙЧЛда ғолиб чиқишни уддалади. Аллисон ўзи иштирок этган мусобақаларнинг деярли барчасида энг яхши дарвозабон деб эътироф этилибгина қолмай, ФИФА томонидан тузилган рамзий терма жамоадан жой олди. Ўйлашимизча, айнан Аллисон Лев Яшин номидаги совриннинг илк эгасига айланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:42, 03.11.2019.
Ўқилди: 2296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.