Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Кальехон фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Хосе Кальехон қишда Хитойнинг «Далянь Ифан» жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақида Il Mattino хабар тарқатди.

Испаниялик футболчининг «Наполи» клуби билан тузилган шартномаси 2020 йилнинг ёзида ўз якунига етади. “Наполи” клуби Президенти Аурелио Де Лаурентис Кальехон билан шартномани узайтириш ниятида эмаслигини билдирди. Шу боис, 32 ёшли футболчи катта эҳтимол билан қишки трансфер бозорида жамоани тарк этади.

Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса Кальехон “Наполи”даги собиқ жамоадоши Марек Гамшик билан яна йўли кесишади.

Шунингдек, шу йилнинг июль ойидан бери ушбу жамоада ишлаётган Рафаэль Бенитес ўз вақтида Кальехон билан бирга «Наполи» клубида фаолият олиб борган.

Жорий мавсумда Кальехон “Наполи” таркибида 14 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол киритишга эришди.

Киритилди: 16:24, 04.11.2019.
Ўқилди: 2345 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6727]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5659]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4339]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3264]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3254]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3008]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2597]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2245]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1919]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1849]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик