Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Қирғизистон футбол федерацияси делегацияси «Бунёдкор»га ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун ўртоқлик учрашуви доирасида Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Қирғизистонга қарши майдонга чиқади. Икки кун аввал пойтахтимизга етиб келган меҳмонлар делегациясининг расмийлари бугун «Бунёдкор»га ташриф буюрди.

Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси президенти Канат Маматов, вице-президент, бир вақтнинг ўзида Марказий Осиё футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Достонбек Қўноқбоев бошчилигидаги делегация аъзоларини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Шоабдураҳмонов Рустам Мавзурович, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, «Бунёдкор» футбол клуби Бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Мирзаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Меҳмонлар дастлаб «Бунёдкор» стадионини кўздан кечирди. «Бунёдкор» стадиони директори Воҳид Зокиров меҳмонларни ўйингоҳимиздаги шароитлар, мухлислар учун яратилган қулайликлар билан таништирди.

Шундан сўнг меҳмонлар «Бунёдкор» академиясига ташриб буюриб, тарбияланувчиларимиз истиқомат қилаётган ётоқхоналар, ошхона, тиббиёт хонаси, очиқ ва ёпиқ машғулот майдонларини кўздан кечиришди. Академия директори Вадим Шодиматов ва директор ўринбосари Баҳодир Маҳкамов шароитлар билан таништирар экан, меҳмонлар бундай имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидлади. Зеро, бундай шароитга эга академия ҳамма жойда ҳам топилавермайди, дея академиямиз ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

Ташриф якунида томонлар ўсмирлар, ёшлар терма жамоалари ўртасида халқаро мақомдаги ўртоқлик учрашувларини ўтказиш борасида келишувга эришишди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:41, 09.11.2019.
Ўқилди: 2714 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.