Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Вадим Абрамов: «Гол ўтказиб юборяпмиз? Ахир бизда Ван Дейк йўқ-ку»

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қирғизистон терма жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этди. Ўйиндан кейинги матубот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.

“Яхши ўйин бўлди. Бугунги ўйинда кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Менимча, учрашув анчагина фойдали бўлди. Энди бу ғалабани унутиб Саудия Арабистони термасига қарши тайёргарликни давом эттиришимиз керак.  

Ҳар бир жамоа рақиб имкон берганича ўйнайди. Тинмай ҳужум қилган жамоа гол ҳам ўтказиб юборади. “Сити” ва “Ливерпуль”дан ҳам шу муаммо. Ахир бизда Ван Дейк йўқ-ку. Бразилияликлар айтганди, нечта гол урсангиз ҳам, биз хоҳлаганимизча урамиз. Тўғри биз бразилиялик эмасмиз, бироқ ўрганамиз. Дунёда кўп ҳужум қиладиган ва умуман гол ўтказмайдиган жамоа бўлмаса керак.

Одил Аҳмедов Саудияга қарши ўйинда ҳам ҳимояда ўйнайдими? Бу ҳақида бир нарса дея олмайман. Бугун тажриба сифатида ўйнатиб кўрилди. Балки Саудияга қарши ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Муртозаевни нега туширмадим? Аввалига уни туширмоқчи бўлдик. Кейинчалик ўйин пайтида навбатдаги баҳсда ишонч билдирадиган футболчиларга имкон беришга қарор қилдим. Ҳумоюн Саудия ва Фаластинга қарши ўйинлар қайдномасига киритилмайди.. Сабаби, бизда Шомуродов, Сергеев ва Абдуҳолиқвлар бор. Тўғриси уни синаб кўрмоқчи бўлдим, лекин бугунги ўйинда 6та ўзгариш қилиш мумкин эди.

Шунингдек, Олимпия терма жамоасига ҳам зарар қилмаслик учун ҳаракат қилаяпмиз. Бу жамоа Дубайга халқаро турнирга учиб кетмоқда. У жамоадаги футболчиларга деярли тегмадик. Олимпиада ўйинларига йўлланма олишса, бу ўзбек футболчи учун катта ютуқ бўлади”, -дея мураббий сўзларини келтирмоқда Stadion.uz мухбири Жалолиддин Қобилжонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:36, 09.11.2019.
Ўқилди: 9513 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.