Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

АГМК “Сўғдиёна” билан назорат ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қибрайдаги стадионда АГМК юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Суперлигадаги юзага келган танаффусда ўйин амалиётини сақлаб қолиш мақсадида ташкиллаштирилган баҳсда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби сафдаги барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Биринчи бўлимда АГМК қуйидаги таркибда ўйнади:
Султонов (Абдулов, 30) - Раҳматов, Касминин, Йўлдошев, Сулаймонов - Байдуллаев, Қосимов, Нурматов - Шихов, Полвонов, Пиримов.
Иккинчи таймда ўйнаган таркиб:
Абдулов (Тўраев, 60) - Жалолов, Раҳмонов, Зонич, Сулаймонов (Гулямов, 58) - Умаров, Жўраев, Абдунабиев - Тошматов, Ҳакимов, Пиримов (Тошпўлатов, 58)

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда ўйин асосан АГМК устунлиги остида ўтди. Қатор яратилган вазиятлардан фойдалана олинмади.

Иккинчи таймда ўйин янада жонланди. Рақиб дарвозаси олдида кескин вазиятлар содир этишда ҳам фаоллик кузатилди. Лекин якуний зарбани беришда ёш футболчиларга совуққонлик етишмади.

Мирғиёс Сулаймоновнинг узоқдан урган голига меҳмонлар қаторасига иккита белгиланган пенальтилар орқали жавоб беришди. Дастлаб Махарадзе пенальтини голга айлантирган бўлса, кейин Саҳоб Рашидов 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Учрашув якунига яқин эса Жавоҳир Хайруллаев ўз номига гол ёзди.

Шу тариқа режадан ўрин олган дастлабки назорат ўйинида “Сўғдиёна” ғалаба қозонди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйинни кичик жароҳати туфайли Акмал Шораҳмедов, Расул Йўлдошев ҳамда машғулотларга эндигина қўшилган Элгужа Григалашвили ўтказиб юборди.

Келгуси назорат учрашуви “Андижон”га қарши 18 ноябрь куни ўтказилади.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 18:03, 11.11.2019.
Ўқилди: 1924 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик