Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Абрамовни таваккалчи деймиз, лекин...

Баҳо:
+1 | -

Абрамовни таваккалчи деймиз, лекин...

Қисмат шундай: баъзан косанг мойга тўлар,

Баъзан эса ўйлаганинг ўхшамайди.

Муҳими шу, ҳаётда не бўлса бўлар,

Вақт миллари чиқиллашдан тўхтамайди.

 

Балки, кўп бор қўлга тушмас ўлжалари,

Асл овчи не бўлса ҳам қайтмас овдан.

Боши тошу деворларга теккан сари,

Асл овчи шаклланар Абрамовдан.

 

Тасодифга тўладир бу дунё, билинг,

Бугун йиғлар юзга эрта балқар кулгу.

Абрамовни таваккалчи деймиз, лекин,

Бу ҳаётнинг асли ўзи таваккал-ку.

 

Ростин айтинг, кеча бизнинг 11 ўғлон,

Рақибларни хавотирга қўймадими?

Ёки мағлуб бўлган ўша йигитлардан

Бирортаси жон куйдирмай ўйнадими?

 

Одил деймиз, Жалол деймиз, ё бошқаси

Рақибларга ютқазай деб ўйнамайди.

Ота — Ватан, она — Ватан, фарзанд — Ватан,

Ҳеч ким атай жигарини қийнамайди.

 

Йигитларнинг юрагига тушди бир юк,

Бизникидан минг ҳиссадир чекар дарди.

Агар Аллоҳ мағлубият битган бўлса,

Кеча зўрдан зўрлари ҳам ютқазарди.

 

Абрамов ва кеча ўйнаб ютқазганлар,

Сўкинишмас, далдамизга муҳтож ҳозир.

Ҳали улар қозонадир кўплаб зафар,

Бизнинг терма — асли кўп нарсага қодир.

 

Етар энди, қалбимизни тарк этсин ғам,

Умидсизлик ҳисларини ўлдирайлик.

Бардам бўлинг ва кейинги ўйинда ҳам,

Стадионни кечагидек тўлдирайлик.

 

Бу гапларим балки ёқар, ёқмас кимга,

Биз ҳар доим ишонамиз Абрамовга.

 

Низомжон ИСЛОМОВ

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:40, 15.11.2019.
Ўқилди: 7738 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик