Франция терма жамоасининг Албания терма жамоасига қарши учрашуви 51 ёшли мутахассиснинг терма жамоадаги 100-учрашуви бўлди.
Дешам қўл остида Франция терма жамоаси 65 та учрашувда ғалаба қозонди, 18 та учрашувда дуранг қайд этди ва 17 та ўйинни бой берди.
Шунингдек, Дешам Евро-2016 ва ЖЧ-2018 финалларига терма жамоани олиб чиққан Францияда ягона мураббий.