"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Милан"га қайтиши мумкин, деб хабар тарқатди "Gazzetta dello Sport".
Манбага кўра, футболчининг рафиқаси Златаннинг "Болонья"га эмас, "Милан"га ўтишини истамоқда. Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2010-2012 йилларда "Милан"да ўйнаган.
Жорий мавсумда Златан "Лос-Анжелес-Гэлакси" сафида 31 та ўйинда 31 та гол урди. Унинг шартномаси 2019 йил охирида тугайди.