Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Футболчилар "FIFA 20"дан норози

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда жуда оммалашган «FIFA 20» ўйини ҳар мавсумда футболчиларнинг имкониятларидан келиб чиқиб умумий кўрсатгичларини эълон қилишдан хабарингиз бор. «ФИФА 20» видео ўйини сотувга чиққач, кўплаб футболчилар ўзларининг карточкаларидан норози эканликларини расман эълон қилишди. Хўш улар кимлар ва эътирознинг сабаби нимада? Бугун ушбу мавзуга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Александр Ляказетт

 
Умумий кўрсатгичим 86 ни ташкил этмоқда. Умуман олганда ёмон эмас, бироқ «AE Sports»га эътирозларим мавжуд. Улар мени ўтган мавсумда кучлироқ имкониятларга эга карточка билан сийлашган эди. Бир йил ўтиб тезлигим пасайгани йўқ ва ҳимояга умуман ёрдам беришда давом этяпман. Ушбу кўрсатгичларни тўғирлаб қўйишларини истайман ва тез орада «AE Sports» билан алоқага чиқман.

Садио Мане



Менинг «FIFA 20» даги кўрсатгичларимнинг бирортасидан ҳам кўнглим тўлгани йўқ. Улар менга умумий ҳисобда 88 кўрсатгичга эга карточка тақдим этишибди. ОчиғИ кўпроғини кутган эдим. Тўғри, мен видео ўйинлар ишқибози эмасман, бироқ ҳеч бўлмаса тезлигимнинг кўрсатгичларини тўғирлаб қўйишлари шарт. Гап шундаки, ўйиндаги карточкадан фарқли ўлароқ ҳаётда анча тезкор эканлигмни майдонда исботлаяпман вас ҳу темпда ишлашда давом этмоқчиман. Умид қиламанки, келаси йили «AE Sports» барчасини ўз ўрнига қўяди.

Давид Нереc


Ўтган мавсумдаги ижобиий натижаларимиздан сўнг, барча жамоадошларим сингари «FIFA 20» видео ўйинидаги кўрсатгичларимни яхшиланишини кутдим. Тўғри, улар менинг имкониятларимни анча яхши баҳолашган бироқ, ҳимоядаги фодали ҳаракатларимни эътиборга олишни унутишибти. 100 баллик меъзонда атиги 36?! Ахир мен жамоам учун ҳимояда энг кўп ёрдам берадиган футболчилар қаторидаманку!

Габриел Жезус


Нималар деяпсиз? Менинг ҳимояланиш борасидаги кўрсатгичларим 39 ? Менимча, «FIFA 20» муаллифлари ҳазиллашишган кўринади. Мен ҳимояда барча жамоадошларим билан бирдек ҳаракат қиламан. Бизнинг ўйин услубида ҳужумчининг ўзи йўқ ва барча прессингда фаол иштирок этиши лозим. Наҳотки, ҳимоядаги меҳнатларим шу қадар кўримсиз бўлса? Ушбу кўрсагичдан бир неча баробар кўпроқ ҳимояда фойдалироқман деб ҳисоблайман.

Эрик Дайер


Эй «FIFA 20» муаллифлари кўзларингиз қайерда?! Менинг  имкониятларимни 79 кўрсатгичга баҳолаганингизни тушунсам бўлади, бироқ тезлигимни бунчалар паст кўрсатиш адолатдан эмас. Қандай қилиб шундай баланд бўйли футболчининг тезлиги 100 баллик меъзонда 54 га баҳоланди? Қандай қилиб? Очиғи, ҳеч бўлмаса 65 бўлишини таҳмин қилган эдим. Умид қиламанки, видео ўйин карточкалари кейинг мавсумда синчиклаб қайта кўриб чиқарилади. Мен ҳам тезлигим устида ишлашда давом этаман.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:13, 21.11.2019.
Ўқилди: 6014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.