Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Снейдер: «Мен Месси ва Роналдулар қаторида бўлишим мумкин эди, аммо ўзим хоҳламаганман»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Италиянинг «Интер»  ва Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер Лионель Месси ва Криштиану Роналдулар билан бир хил савияда бўлиши мумкинлигини, аммо буни ўзи хоҳламаганлигини гапириб берди.

— Ишончим комилки, агар ўз кучимни 100 фоиз сарфлаб, ўз устимда тинимсиз ишлаганимда Месси ва Роналдулар савиясида бўлган бўлар эдим. Мен буни биламан, — Снейдернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Voetbalzone.

— Мен буни хоҳламаганман ва бундан афсусланмайман. Гап мен буни қила олмаслигимда эмас, мен буни хоҳламаганлигимда. Мен ўз фаолиятидан завқланганман. Менга футбол ўйнаш шунчаки ёқарди. Мен нимани ютиш мумкин бўлган бўлса, барчасини ютганман, шу боисдан фаолиятим ҳақида бир секундга ҳам афсусланмайман. Мен жамоавий ўйин футболчисиман ва ўйлайманки, бу жамоа муваффақияти учун жуда муҳим нарса. Орадан 10 йил ўтган бўлсада, одамлар ҳалиям мен 2010 йили “Олтин тўп”ни ютишим мумкинлиги ҳақида гапиришади. Бироқ, менда бу борада муаммо йўқ. Мен доим айтаман: «Йигитлар, мен Европа Чемпионлари Лигасини ютганман. Менга якка совринлардан кўра, жамоавий совринлар муҳимроқ эди».

Уэсли Снейдер жорий йилнинг август ойида футболчилик фаолиятини якунлади. У Голландия терма жамоаси сафида 134 та учрашувда майдонга тушди ва терма жамоаси рекордчиси ҳисобланади. 2009/10 йилги мавсумда Снейдер “Интер” клуби билан требл қилган (Италия чемпионлиги, Италия Кубоги, ЕЧЛ — муаллиф.)  ва терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатининг финалигача етиб борган.

Киритилди: 12:31, 21.11.2019.
Ўқилди: 4018 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.