Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Самвел Бабаян: «Ғалаба осонликча қўлга киритилмади»

Баҳо:
+-1 | -

Суперлига доирасида "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугун сифатли ўйин намойиш қилдик. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар доим ғалаба қозониш учун интиладиган жамоамиз бугун ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги мувозанатни ушлай олишди. Бу эса йигитларга куч берди ва кўплаб вазифаларимиз бажарилди. Ҳа, ўйин борасида муаммоларимиз кўп. Барча ўйинларни биз назорат қилаётган бўлсак-да, вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Ба"зида футболчилар 5 дақиқага концентрацияни йўқотиб қўйишса, ғалабалар қўлдан чиқарилди. Бугун эса ҳар бир дақиқада жангга шай тургани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Гарчи шундай ҳавога қарамасдан улар сифатли ўйин кўрсата олишди. Умид қиламанки, яқин вақтларда биз биргаликда қилаётган меҳнатимизнинг меваларини тотамиз.

— "Андижон" жамоаси атиги бир вазиятни яратди. Бугун жамоангиз осон ғалабага эришди деб айта оласизми?
— Осон бўлмади. Бизнинг муаммоимиз — вазиятлардан унумли фойдаланмаслик. Очко йўқотган учрашувларимизда жуда кўп вазиятларга эга бўлгандик. Бироқ ундан фойдаланиш бизга панд беряпти. Ёш ҳужумчиларимиз ҳар бир баҳсда жуда қулай имкониятларга эга чиқишмоқда. Бироқ улар бундан гол ура олишмаяпти. Ҳа, уларга яна бироз тажриба ва моҳирлик керак. Вақтлар ўтиб бу ҳам келади. Йигитларнинг потентсиали юқори. Бироқ ҳали улар билан ишлаш керак. Шундай яхши ишлаш керакки, улар ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишсин. Бугун биз биттадан кўпроқ гол киритишга эришдик ва жамоанинг ўйини бироз юқорига қараб ўсган деб айта оламан.

— "Андижон"дан қандай ўйин кутгандингиз?
— "Андижон"ни этарлича ўрганиб чиқдик. Жамоанинг энг кучли жиҳати — тезкор қарши ҳужумлар. Жамоанинг ҳужумчилари ва қанот ярим ҳимоячилари анчагина тез ўйнашади. Бунга мисол сифатида Дониёр Исмоиловни келтириши мумкин. Бу эрга келишдан олдин майдоннинг сифати бироз ёмонроқ деб ўйлагандим ва шунга яраша тайёргарлик қилгандик. Бироқ майдон жуда яхши ҳолатда экан ва ўзимизнинг чиройли ўйинимизни кўрсатишга интилдик.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 07:51, 25.11.2019.
Ўқилди: 2330 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6965]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2786]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2619]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2578]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2279]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2224]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2153]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2112]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2094]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик