Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Бобур Акмалов: Ўйлаб қолдим...

Баҳо:
+ | -

Бундан чамаси бир йил аввал шарҳловчиликка энди кириб келган, ички чемпионатнинг ўйинларини қўрқа-писа шарҳлаб, ўзимда катта қизиқиш бўлгани учун Либертадорес кубоги финалини шарҳлашга жазм қилган пайтлар эди. Мени – энди атак-чечак қилаётган шарҳловчини, адашмасам, Stadion.uz сайтида бир муаллиф шарҳловчилар кучли бешлигига киритганди. Хурсанд бўлгандим. Марҳум Давлат Турдиалиев, Хайрулла Ҳамидов, Даврон Файзиев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев билан бирга номим битилганди ўша рейтинг-мақолада.

Ҳа, у бир инсоннинг мақоласи, шахсий фикрлари, нисбий рейтинг эди балки. Бир неча йиллар, айримлари ўнйиллар футбол шарҳлаб юрган маэстролар қаторида ўзимни кўриш... муболаға рейтингдир, эҳтимол, лекин ёқимли эди.

Орадан йил ўтди. Энди бундай рейтинглар, сўровномалар кўп учрай бошлади. Турли сайтлар, телеграм-каналлар ва яна бошқа платформалар асосан маэстро Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев ёнига мениям қўйиши оддий ҳолга айланди. Ва респондентлар мени улардан кейинги ўринда бот-бот эътироф этишлари, аммо улардан гигант фарқ билан ортда қолишим ҳам бугуним учун оддий ҳол.

Бу цехга кирибманки, ўрганяпман. Дангасароқлигим боис секин ўрганяпман, менимча. Энди футбол шарҳламасам зерикиб қоламан, хумори тутади, мазам қочади. Айниқса катта ўйинларга ҳарисман.

Аслида МАЭСТРОга етволишим маҳол, балки умуман етолмасман.  Лекин мақсад бу эмас. Мақсад ЎЗИМ бўлиш. Кимдир сўкади мени, кимдир мазза қилади қай бир гапимдан, кимдир телевизор овозини ўчириб қўяди, кимдир мени кўкларга кўтаради...

Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Ҳаммага бирдек ёқишни истамайман ҳатто. Характерим чатоқ, сўзларим тикон ва заҳар; чўрткесар ва эмоционал, адолатталаб ва тили тийилмас одам бўлганим учун антиБобурчилар кўплигини ҳам биламан. Аммо мен ўзгармайман. Шарҳларимга бу ҳалал бермайди. Борим шу!

Хуллас, каналимда қўяётган сўровномалар "менга овоз беринг", дейиш учунмас. Аксинча, шартмас овозингиз. Барибир маэстролардан кейиндаман. Лекин барибир улар биланман-ку!

Яшасин футбол! Яшасин сўз! Яшасин эркин сўз!

Бобур АКМАЛОВ.

Киритилди: 16:06, 26.11.2019.
Ўқилди: 7966 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.