«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар Европа чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган «ПСЖ»га қарши ўйинда (2:2) жароҳат олди.
Бельгиялик футболчи иккинчи бўлимда оқсоқланганча шифокорлар кўмагида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига майдонга Гарет Бэйл туширилди.
"Қироллик клуби" бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг тасдиқлашича, 28 ёшли футболчининг жароҳати жиддий бўлиши мумкин.
«Бу шунчаки лат ейиш эмас. Бу жароҳат ва оёқнинг чиқиб кетиши», – деди франциялик мутахассис ўйиндан кейин.
Marca нашрининг тахминича, Азар 2017 йилда бўлгани каби тўпиғидан жароҳат олган. Ўшанда у жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган эди. Азар яқин орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади.