Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг ўзбекистонлик рефериси, Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси (ЎФА) биринчи вице-президенти Равшан Эрматов расман ҳакамлик фаолиятини якунлагани эълон қилинди. Бу ҳақида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) қароргоҳида ташкил этилган махсус маросимда маълум қилинган.

Равшан Эрматов маросимда ОФК томонидан Осиё футболига қўшган ҳиссаси учун махсус соврин билан тақдирланди.

“17 мавсум давомида ОФКда фаолият юритиш мен учун улкан шараф бўлди. Осиё Чемпионлар Лигасининг бешта финали, тўртта Осиё Кубоги ва учта Жаҳон Чемпионатида ишлаш менга ёрқин хотираларни берди.

Мен Осиё футбол оиласининг аъзоси эканимдан фахрланаман. Энди таёқчани ёш касбдошларимга топшириш вақти келди. Ишончим комил, улар ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган ҳолда, юқори чўққилар учун интилади”, дейди Эрматов.

Маълумот учун, Эрматов 2003-2019-йилларда ҳакам сифатида фаолият юритган. У 16 йиллик фаолияти давомида Жаҳон Чемпионати финал босқичида 11 та ўйинни бошқариб Жаҳон Чемионатида энг кўп ўйин бошқарган ҳакам бўлган. Шунингдек, у беш марта Осиёнинг энг яхши ҳаками номига лойиқ кўрилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:19, 27.11.2019.
Ўқилди: 5261 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик