Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ЕЧЛ. «E» гуруҳи. «Ливерпуль» плей-оффга чиқа олмайдими?

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби — "Ливерпуль" учун ушбу мавсумнинг гуруҳ босқичи осон кечмаяпти. Юрген Клопп шогирдлари 5-турда "Наполи"ни қабул қилиб, дурангга имзо чекишди.

Биринчи бўлимнинг 21-дақиқасида неаполликлар Дрис Мертенснинг голи эвазига ҳисобни очишди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Ловрен мерсисайдликлар бир очко келтирган гол муаллифига айланди. Ушбу дурангдан кейин "Ливерпуль"нинг очколари 10тага, "Наполи"ники эса 9тага етди.

Ушбу гуруҳда иштирок этаётган "Зальцбург" жамоаси сафарда "Генк" 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколарини 7тага етказиб олди. Австрияликлар сўнгги турда ўз майдонларида "Ливерпуль"ни қабул қиладилар. "Зальцбург" ўша ўйинда 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонса, амалдаги чемпион гуруҳ босқичида қолиб кетиши мумкин.

Европа чемпионлар лигаси
"E" гуруҳи, 5-тур
Ливерпуль Англия – Наполи Италия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 21 Мертенс, 1:1 – 65 Ловрен.
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Гомес (Окслейд-Чемберлен, 57), ван Дейк, Ловрен, Милнер (Александер-Арнолд, 78), Фабиньо (Вейналдум, 19), Хендерсон, Мане, Фирмино, Салах.
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Мариу Руй, Фабиан Руис, Зелиньски (Юнес, 85), Лосано (Льоренте, 72), Аллан, Максимович, Мертенс (Элмаз, 81).
Огоҳлантиришлар: Кулибали (90), Робертсон (90), Аллан (90).
 
Генк Бельгия – Ред Булл Австрия 1:4 (0:2, 1:2)
Голлар: 0:1 – 43 Дака, 0:2 – 45 Минамино, 0:3 – 69 Хван Хи Чхан, 1:3 – 85 Саматта, 1:4 – 87 Холанд.
Генк – Кауке, Де Норре, Куэста, Деваст, Мэле, Ито (Хаджи, 79), Грошовски (Онуачу, 59), Пэйнтсил (Бонгонда, 65), Берге, Лукуми, Саматта.
Ред Булл – Карлос, Вебер, Ульмер, Онгене, Кристенсен, Юнузович, Собослаи (Окугава, 80), Мвепу, Дака (Холанд, 62), Хван Хи Чхан, Минамино (Фалльци, 89).
Огоҳлантиришлар: Юнузович (21), Кристенсен (46), Саматта (74).

ЖамоаЎйин  Ғ    Д  Мағ-тТ - Н   Очко
1 Ливерпуль 5 3 1 1 11-8 10
2 Наполи 5 2 3 0 7-4 9
3 Зальцбург 5 2 1 2 16-11 7
4 Генк 5 0 1 4 5-16 1

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:52, 28.11.2019.
Ўқилди: 13900 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3246]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2119]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1848]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1839]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1783]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1577]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1528]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1525]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1483]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик